Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Судьялар: «Бу марказ ёшларда тарихга ҳурмат ва ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлайди»

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташаббуси билан мамлакатнинг турли ҳудудларидан судьялар ва суд аппарати ходимлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюришди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Наргиза Шарипова Марказни мамлакат тарихи ва маънавий меросини комплекс тарзда ёритувчи илмий-маърифий муассаса сифатида баҳолади.

«Марказдаги экспозициялар бизда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистоннинг азалий тарихи, бой маданий анъаналари ва халқимиз мероси бир маконда жамлангани алоҳида аҳамиятга эга. Экспонатларнинг мазмунан бойлиги ҳар бир ташриф буюрувчига мамлакатимиз тарихи ва маданиятини чуқурроқ англаш имконини беради. Замонавий технологиялар тарихий билимларни янада тушунарли ва таъсирчан шаклда тақдим этмоқда», — деди у.

Бухоро вилояти Бухоро туманлараро иқтисодий суди раиси ўринбосари Умид Жумаев Марказнинг ёшлар маънавий тарбиясидаги аҳамиятига эътибор қаратди.

Унинг фикрича, музей экспозициялари мамлакат тарихи ҳақида яхлит тасаввур шакллантириб, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари ҳамда аждодлар меросини англашга хизмат қилади.

«Бу марказ ёш авлод қалбида тарихимизга ҳурмат, аждодларимиз билан фахрланиш ва уларнинг илм-маърифат анъаналарини давом эттириш каби қадриятларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга», — деди у.

Жиззах вилояти суди судьясининг катта ёрдамчиси Ибод Хуршид Марказдаги музей концепцияси тарихий жараёнларни замонавий технологиялар ёрдамида ҳис қилиш имконини яратишини қайд этди.

«Биз бу воқеалар ҳақида китобларда ўқиганмиз. Аммо бу ерда экспозициялар билан танишар эканмиз, гўё ўша тарихий давр муҳитига кириб боргандек бўлдик. Ҳар бир бўлим ортида улкан илмий меҳнат мужассам. Бу инсонда ўз тарихи ва маданияти билан фахрланиш туйғусини кучайтиради. Ишонаманки, хорижлик меҳмонлар ҳам бу ерда Ўзбекистоннинг бой цивилизацион меросини янада чуқурроқ англайдилар», — деди у.

Ташриф якунида иштирокчиларнинг таъкидлашича, Марказда шаклланган муҳит миллий ўзликни англаш, маданий меросни асраб-авайлаш, ҳуқуқий ва маънавий маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда ёш авлодда ватанпарварлик, тарихий хотира ва илмга ҳурмат туйғуларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1435026.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1176629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
953027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.