Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Самарқандда Имом Мотуридий таваллудига бағишланган халқаро конференция давом этмоқда

30.04.2025, 15:591224

Самарқанд шаҳрида буюк мутакаллим, ислом олами фахри Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигига бағишлаб “Мотуридийлик — бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Ушбу юксак даражадаги тадбирга дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли олимлар, муфтийлар, исломшунослар ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрди.
 

 

Конференция Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жамиятда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида ташкил этилмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита раисининг Ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳомжон Маърупов тадбирнинг мақсади ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
 
— Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жамиятда диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорликни таъминлаш, буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг бой илмий маънавий меросини чуқур ўрганиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларнинг узвий давоми сифатида 2025 йилнинг 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ушбу “Мотуридийлик — бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” номидаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Бу эса барча учун жуда фойдали ва керакли тадбирдир. Ўзбекистонда буюк алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Самарқандда бўлиб ўтаётган мазкур конференция ҳам айнан шу мақсадларга хизмат қилади. Бу тадбир халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда.
 

 

Халқаро конференция доирасида иштирокчилар Имом Мотуридий мақбарасини зиёрат қилишди. Шунингдек, илмий сессиялар, мунозаралар ва тажриба алмашиш орқали мотуридийлик таълимотининг замонавий аҳамияти, унинг тинчлик, бағрикенглик ва ижтимоий уйғунликдаги ўрни муҳокама қилинмоқда.
 
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шаҳзод Исломов конференциянинг аҳамияти ҳақида шундай деди:
 
— Бу анжуман юртимизда илм-фан, аждодлар мероси ва маданиятга бўлган чуқур ҳурматни бутун дунёга намоён этмоқда. Ташкилотчилар сафида Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Мотуридий халқаро маркази, Халқаро исломшунослик маркази, Мусулмонлар идораси каби нуфузли ташкилотлар бор. Бу эса тадбирнинг халқаро миқёсдаги обрўсини янада оширади.
 

 

Маълумот учун, бугунги кунда 1,9 миллиардга яқин мусулмон аҳолисининг 750 миллиондан ортиғи мотуридийлик ақидавий мактабига мансуб ҳисобланади. Бу эса Имом Мотуридий меросининг нафақат тарихий, балки долзарб замонавий аҳамиятга ҳам эга эканлигини англатади. Самарқандда давом этаётган бу халқаро конференция юртимизнинг диний-маърифий соҳадаги етакчилик позициясини яна бир бор тасдиқламоқда.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14836
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12229
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9956
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7990
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар