Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Ислом цивилизацияси марказида янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

05.08.2026, 14:00807
Ислом цивилизацияси марказида янги китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасида шоир, журналист, «Келажак бунёдкори» медали соҳиби Шаҳриёр Шавкатнинг «Ҳиротга, бобомнинг ҳузурига» номли сафарнома-китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда адабиётшунослар, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, талабалар ҳамда китобхонлар иштирок этди. Учрашув давомида китобнинг яратилиш тарихи, унинг мазмун-моҳияти ва ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Муаллиф таъкидлашича, китоб, аввало, ёш авлодга бағишланган бўлиб, уларда Ҳазрат Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абу Райҳон Беруний, Шоҳ Машраб каби буюк аждодларимиз қолдирган бебаҳо илмий ва маънавий меросга муҳаббат ҳамда қизиқиш уйғотишни мақсад қилади.

«Кекса авлод Навоийни яхши билади. Аммо ёшлар орасида бу қизиқишни янада кучайтириш зарур. Мен ишонаманки, “Ҳиротга, бобомнинг ҳузурига” китоби тенгдошларимга етиб борса, уларда буюк алломаларимиз меросига самимий муҳаббат ва ҳурмат уйғонади. Бу китоб ана шу йўлдаги илк қадамларимиздан биридир», — деди Шаҳриёр Шавкат.

Шунингдек, муаллиф китоб тақдимотининг айнан Ислом цивилизацияси марказида ўтказилиши чуқур рамзий маъно касб этишини таъкидлади. Унинг қайд этишича, буюк аждодларимиз қолдирган бой маънавий ва илмий мерос ислом маърифати ҳамда илм-фани билан чамбарчас боғлиқдир.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари доктори  Сувон Мели асарда Афғонистонда яшовчи ўзбекларнинг ҳаёти, она тилига садоқати, миллий қадриятлари ва буюк аждодлар меросига бўлган юксак эҳтироми самимий ва ҳаётий тасвирланганини алоҳида таъкидлади.

«Бу китобни ўқиган инсон, энг аввало, ўзбеклигидан фахрланади. Асар ёшларда миллий ғурур, ўзликни англаш ва аждодларимиз меросига ҳурмат туйғусини мустаҳкамлайди. Бугунги мураккаб замонда халқнинг жипслиги ва миллий ўзлигини сақлаб қолиши ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Шу жиҳатдан бу китоб ҳар бир ёш мутолаа қилиши лозим бўлган асарлардан бири, деб ҳисоблайман», — деди у.

Тадбир сўнгида иштирокчилар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Улар бу ерда яратилган замонавий шароитлар, ноёб қўлёзмалар фонди, электрон китоблар базаси ҳамда илмий тадқиқотлар учун мавжуд имкониятларни кўздан кечириб, кутубхона илм-фан ва маънавиятни ривожлантиришга хизмат қиладиган замонавий маърифат маскани эканини эътироф этдилар.

Тадбир иштирокчилари кутубхона нафақат китоблар сақланадиган маскан, балки олимлар, тадқиқотчилар ва ёшлар учун илмий изланишлар, маънавий-маърифий мулоқот ва интеллектуал ҳамкорлик муҳитини шакллантирувчи муҳим илмий-маърифий марказ сифатида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Кутубхонатақдимот

Дагы окуңуз

26.09.2025·14828
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7980
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма