Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Жаҳон олимлари эътирофи: Ўзбекистон тарихи яхлит цивилизация сифатида намоён

АҚШнинг Принстон ва Техас университетлари профессорлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг экспозициялари билан батафсил танишдилар. Сафар давомида меҳмонлар барча галереяларни кўздан кечириб, юртимиз ҳудудида шаклланган кўп асрлик цивилизация тарихи ягона илмий концепция асосида ёритилганини юксак баҳоладилар.

Айниқса, Иккинчи Ренессанс даврига бағишланган экспозициялар, Темурийлар даври илм-фани ва маданий юксалишини акс эттирувчи ноёб экспонатлар олимларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар таъкидлаганидек, мазкур маскан нафақат тарихий меросни намойиш этади, балки уни замонавий музейшунослик ёндашувлари орқали чуқур англаш ва илмий таҳлил қилиш имконини ҳам яратади.

Принстон университети тадқиқотчиси Саид Ризо Ҳусайний Балхий Марказ ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашар экан, унинг қисқа вақт ичида йирик маънавий-маърифий ва илмий масканга айланганини алоҳида таъкидлади.

“Мен бу жойни саккиз йил аввал, қурилиш ишлари давом этаётган пайтда кўрган эдим. Бугун эса уни тўлиқ шаклланган ҳолда кўриб, чин маънода ҳайратда қолдим. Бу ерга кирган инсон нафақат алоҳида даврларни, балки бутун минтақанинг тарихини яхлит ҳолда англаш имкониятига эга бўлади. Энг муҳим жиҳати шундаки, исломдан аввалги цивилизациялар тарихи ҳам, ислом даври мероси ҳам ягона илмий концепция асосида уйғунлаштирилган. Бу — жуда катта ва беқиёс аҳамиятга эга ташаббус. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президентини, мамлакат ҳукуматини ва ана шундай ноёб мерос масканига эга бўлган Ўзбекистон халқини самимий табриклайман.”

Принстон университети Яқин Шарқ тадқиқотлари бўйича доценти ҳамда университет қошидаги Шармин ва Бижан Моссавар-Раҳмони номидаги Эрон ва Форс кўрфази тадқиқотлари маркази директори Дэниел Шеффилд эса экспозицияларнинг илмий қиймати ва мазмундорлигига алоҳида урғу берди.

“Бу музей мен кутгандан ҳам бой ва мазмунли экан. Ҳатто узоқ йиллардан бери шу соҳада фаолият юритаётган олим сифатида ҳам аввал ҳеч қачон кўрмаган экспонатлар билан танишдим. Бу ерда Марказий Осиё тарихи жуда кенг қамровда ёритилган бўлиб, у Ислом оламининг бошқа ҳудудлари ҳамда жаҳон цивилизацияси тарихи билан ўзаро боғлиқ ҳолда тақдим этилган. Мен, асосан, исломдан аввалги давр тарихи билан шуғулланганим учун биринчи галерея менда алоҳида таассурот қолдирди. Илмий адабиётлар орқали яхши таниш бўлган артефактларни ўз кўзим билан кўриш мен учун унутилмас тажриба бўлди.”

Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг нуфузли университетлари ва илмий муассасалари олимлари эътироф этаётган йирик маънавий-маърифий ҳамда академик мулоқот майдонига айланиб бормоқда. Турли мамлакатлардан ташриф буюраётган мутахассисларнинг юксак баҳоси Марказнинг миллий меросни асраш ва уни халқаро илмий жамоатчиликка замонавий музейшунослик ҳамда академик ёндашувлар асосида тақдим этишдаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1436226.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1177829.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
954127.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.