Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Ислом цивилизацияси маркази ходими “Инновацион лойиҳалар” танловида Гран-при соҳиби бўлди

10.08.2026, 16:19789
Ислом цивилизацияси маркази ходими “Инновацион лойиҳалар” танловида Гран-при соҳиби бўлди

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан “Ёш кутубхоначилар” VI Республика илмий-амалий форуми ўтказилди.

Форум доирасида ахборот-кутубхона соҳасини замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий этиш ҳамда ёш мутахассисларнинг салоҳиятини намоён этиши учун имконият яратиш мақсадида “Инновацион лойиҳалар” танлови ташкил этилди.

Танловда республика ҳудудларидан 76 та стартап лойиҳа иштирок этди. Саралаш босқичи натижаларига кўра, энг истиқболли деб топилган 12 та лойиҳа финал босқичига йўлланма олди.

Финал босқичида иштирокчилар ўз лойиҳаларини экспертлар ва танлов ҳайъати аъзоларига тақдим этди. Лойиҳалар долзарблиги, инновацион ёндашуви, амалий аҳамияти, амалга ошириш механизмлари, барқарорлиги ва кутилаётган ижтимоий самарадорлиги мезонлари асосида баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Кутубхона ва архив ҳужжатлари бўлими бошлиғи Равшан Қодиров томонидан тақдим этилган лойиҳа танловнинг энг юқори мукофоти — Гран-прига муносиб деб топилди.

Равшан Қодиров ушбу натижа хусусида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлади:

“Танловда Гран-при соҳиби бўлганимни, аввало, касбий фаолиятимга билдирилган юксак баҳо сифатида қабул қиламан. Бугун ахборот-кутубхона соҳасида рақамли технологиялар ва инновацион ёндашувлардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Тақдим этилган лойиҳа ҳам соҳадаги замонавий талаблар ва амалий эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган. Ушбу натижа келгусида лойиҳани янада такомиллаштириш ва амалиётга самарали татбиқ этиш борасидаги масъулиятимизни янада оширади”, — деди Равшан Қодиров.

Танлов натижаси Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассисларининг ахборот-кутубхона соҳасида замонавий билим ва инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш борасидаги салоҳиятини намоён этди.

Шунингдек, мазкур ютуқ Марказда кутубхона ва архив ҳужжатларини сақлаш, ўрганиш, тизимлаштириш ҳамда замонавий технологиялар асосида улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ишлар изчил давом этаётганининг амалий натижаларидан бири бўлди.

Танлов ғолиблари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

форумКутубхонаГран-при

Дагы окуңуз

26.09.2025·14828
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12222
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма