Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Пойтахт музейларидан Марказ экспозициясига қимматбаҳо тақинчоқлар, қадимий чопон ва нодир маиший буюмлар сараланмоқда

30.04.2025, 18:081065

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини артефактлар билан бойитиш мақсадида пойтахт музейлари бўйлаб экспедиция ишлари давом этмоқда. Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Ҳамидова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ўзбекистон давлат санъати ва Ўзбекистон амалий санъат музейларида бўлишди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон давлат санъати музейидан марказ экспозицияси учун 50 га яқин, Ўзбекистон амалий санъат музейидан 200 га яқин  экспонат танлаб олишди.  

Дастлаб  Ўзбекистон давлат санъат музейи масъул ходимлари билан учрашиб, марказга жалб қилиниши кўзда тутилган экспонатлар билан танишди.  Маълум қилинишича, экспонатлар орасида археология йўналишида нодир ашёлар, сопол буюмлар ва бошқа деталлар мавжуд. Шунингдек, рўйхатдан этнография йўналиши – ўзбек халқининг урф-одатлари, турмуш тарзини акс эттирувчи буюмлар, миллий либослар ва асбоб-ускуналар ўрин олган. 

Ўзбекистон амалий санъат музейида ишчи гуруҳ аъзолари музей фондида сақланаётган ҳунармандчилик, кулолчилик, каштачилик, ёғоч ўймакорлиги, металл буюмлар ҳамда бошқа амалий санъат турларига оид экспонатлар билан танишишди. Уларнинг ҳар бири диний-эстетик жиҳатдан Ислом маданияти билан узвий боғлиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилинди. Ишчи гуруҳга Марказ экспозицияси учун музей томонидан тақдим этиладиган экспонатлар тақдим этилди. 

Қувонарлиси, экспонатлар орасида нодир санъат асарлари, қадимги археологик материаллар мавжуд. Шунингдек, Бухорода зардўзлик санъатига оид қадимий чопон, қимматбаҳо тақинчоқлар ва нодир маиший буюмлар ҳам мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази очилишида алоҳида намойиш этилиши кўзда тутилган экспонатлар қаторидан жой олган.  

Мазкур экспедициялар Марказда яратилаётган экспозицияларни бойитиш, музейлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиниш мақсадида ташкил этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари орасида музейшунослик бўйича юқори салоҳиятга эга мутахассислар мавжуд бўлиб, улар экспонатларни ҳар томонлама ўрганиб, тадқиқ этмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг  дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизнинг ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14837
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12230
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9957
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар