

Янгиликлар
Амир Темурга бағишлаб яна бир муҳташам мажмуа барпо этилади
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур ҳаёти ва бой меросига бағишланган музей-ёдгорлик мажмуаси барпо этилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳага кўра, мажмуанинг марказида Амир Темур ҳайкали қад ростлайди. Унинг атрофида замонавий боғ, музей, кутубхона ва мадраса, меҳмонхона, ҳунармандчилик ҳамда заргарлик дўконлари, миллий таомлар маскани, истироҳат ҳудудлари ва фавворалар барпо этилади. Мажмуанинг бош кириш қисмида эса тарихий меъморлик услубидаги муҳташам арка бўлиши кўзда тутилган. Музейда Амир Темурнинг ҳаёти, давлатчилик фаолияти, ҳарбий маҳорати, бунёдкорлик ишлари ва тарихий меросини кенг ёритишга алоҳида эътибор қаратилади.
Мазкур мажмуа тарих, маърифат, маданият ва туризмни бирлаштирган янги маскан сифатида шаклланиши кутилмоқда. У маҳаллий аҳоли, ёшлар, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун тарихий меросни англаш ва ўрганиш имконини яратади.
Шунингдек, лойиҳа Яккабоғ туманининг туристик жозибадорлигини ошириш, янги сайёҳлик йўналишларини шакллантириш, миллий ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлодни тарихий мерос ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.