Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ислом цивилизацияси маркази жамоаси вакиллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

23.08.2026, 14:59610

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, давлат хизмати, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ юртдошлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, мамлакатимизда диний-маърифий соҳани ривожлантириш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда жамият маънавий ҳаётини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ишматбеков Ҳамид Баҳрамович ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фахрийлар кенгаши раиси Мансуров Азизжон Дадажанович (Шайх Абдулазиз Мансур) «Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Исмаилова Жаннат Ҳамидовна кўп йиллик самарали меҳнати ва соҳа ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланди.

Юксак давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти ва жамоаси вакиллари ҳам бор.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Абдухолиқов Фирдавс Фридунович мамлакатимизда ислом цивилизацияси тарихи ва илмий-маънавий меросини кенг тарғиб этиш, Марказ фаолиятини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда маданий-маърифий соҳадаги фидокорона меҳнати учун «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Марказ илмий котиби Жабборов Рустамжон Мадиевич эса самарали меҳнати ва Марказ фаолиятини ривожлантиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

Давлат мукофотлари юртимиз тараққиёти ва жамият равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган инсонларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва эътирофнинг амалий ифодасидир.

Марказ жамоаси юксак давлат мукофотларига муносиб кўрилган барча фидойи юртдошларимизни самимий муборакбод этади ва уларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ҳамда келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.


орденфармон

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14840
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12235
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9961
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7993
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар