Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

The Jordan Times :“Ислом цивилизацияси: Янги нигоҳ, янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми 24–29 август кунлари Тошкентда бўлиб ўтади

Иорданиянинг «Jordan Times» нашри Тошкентда 24–28 август кунлари ўтказиладиган «Ислом цивилизацияси: Янги нигоҳ, янги кашфиётлар» мавзусидаги Халқаро медиафорум ҳақида хабар берди. Нашр маълумотига кўра, нуфузли анжуманда халқаро ОАВ вакиллари, медиа соҳаси мутахассислари ва экспертлар иштирок этиб, ҳужжатли фильмлар, тарихий хотира, замонавий технологиялар, нашриёт ва халқаро медиа лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Форум доирасида, шунингдек, Ўзбекистонлик талабалар учун жаҳон медиа индустрияси вакиллари иштирокида маҳорат дарслари, халқаро журналистлар учун махсус медиа-турлар ҳамда Самарқанд шаҳрига ташрифлар ташкил этилиши режалаштирилган.

АММОН — 24–28 август кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида «Ислом цивилизацияси: Янги нигоҳ, янги кашфиётлар» мавзусида Халқаро медиафорум бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг Аммандаги Элчихонаси маълумотига кўра, тадбирнинг асосий қисми Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади. Унда халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари, дунё миқёсидаги экспертлар ҳамда медиа соҳаси мутахассислари иштирок этади.

Форум дастуридан расмий очилиш маросими, ялпи мажлислар, тематик медиа кўргазмалари, матбуот брифинглари ва икки томонлама учрашувлар ўрин олган. Сессияларда ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқариш ва тарихий хотира, нашриёт лойиҳалари, замонавий технологиялар, шунингдек, халқаро медиа лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистонлик талабалар учун жаҳон медиа индустриясининг етакчи мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Иштирокчилар замонавий журналистика, медиа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда халқаро ахборот маконида самарали фаолият юритиш бўйича тажриба алмашадилар.

27 август куни форум иштирокчилари Самарқанд шаҳрига йўл оладилар. Дастур доирасида меҳмонлар Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, шаҳарнинг бой тарихий ва маданий мероси билан танишадилар. Шунингдек, халқаро ОАВ вакиллари учун Тошкент шаҳрида махсус медиа-тур ташкил этилиши режалаштирилган.

28 август куни форум якуний ялпи мажлис ва расмий ёпилиш маросими билан ўз ниҳоясига етади. Халқаро меҳмонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этадилар.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1435026.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1176729.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
953027.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.