Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 20 та олий таълим муассасаси Халқаро медиафорум майдонларига айланади

«Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафорумининг университетлар дастури Ўзбекистондаги 20 та олий таълим муассасасини қамраб олади.

24–27 август кунлари Тошкент ва Самарқанддаги олий таълим муассасаларида 34 та ижодий учрашув, маҳорат дарси ва тақдимот ўтказилади. Дастурнинг асосий қисми пойтахтда ташкил этилади ва унда Тошкентдаги 19 та университет иштирок этади. Яна бир майдон Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети бўлади.

Университетлар дастурида камида 10 та мамлакат ОАВ вакиллари иштирок этади. Учрашувлар мавзуси замонавий журналистика ва халқаро медиа, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, ҳужжатли кино, ноширлик фаолияти, маданий дипломатия, тарихий мерос ҳамда туризм йўналишларини қамраб олади.

Дастур, энг аввало, хорижий экспертларнинг талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бевосита мулоқотини таъминлашга қаратилган. Ушбу формат бир вақтнинг ўзида ўнлаб университет майдонларини қамраб олиш ва медиафорумнинг профессионал дастурини унинг асосий тадбирларидан ташқарида ҳам кенгайтириш имконини беради.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида ўтказиладиган Халқаро медиафорумнинг марказий майдони эса Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлади.

Форумда қарийб 50 мамлакатдан 300 нафар медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар, халқаро нашрлар ва рақамли платформалар раҳбарлари, шунингдек, эксперт ва ижодий соҳа вакиллари иштирок этади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1435426.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1177229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
953527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.