Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ўзбекистонда ёш журналистлар учун таълим платформаси яратилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ёш журналистлар учун медиаплатформа яратиш бўйича ҲАМКОРЛИК КЕЛИШУВИНИ имзолайди.

Ҳужжат бугун 24 август куни «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафоруми доирасида имзоланади. Янги медиаплатформа Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишга йўналтирилади.

Форум дастуридан, шунингдек, ҳужжатли кино, телевидение, замонавий медиа ва рақамли технологиялар соҳасининг таниқли мутахассислари иштирокида қатор ижодий учрашувлар ҳам ўрин олган. Улар Тошкент ва Самарқанддаги олий таълим муассасаларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа форумда «Тарихни ёшлар учун қандай қизиқарли қилиш мумкин? Ислом цивилизациясини визуал тарзда тақдим этишнинг келажак авлодлар учун афзалликлари» мавзусидаги лойиҳа тақдимоти билан иштирок этади.

Форумнинг асосий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлади. Унда қарийб 50 давлатдан медиа ва экспертлар ҳамжамиятининг 300 нафар вакили — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ҳамда креатив индустрия мутахассислари иштирок этади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1452126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1192629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
968227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.