Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Араб дунёси ОАВ вакиллари Ўзбекистонда ислом цивилизацияси меросини муҳокама қилади

Араб мамлакатларининг йирик ахборот агентликлари, телеканаллари ва медиа тузилмалари вакиллари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафорумида иштирок этади.

Иштирокчилар орасида Туниснинг TAP ахборот агентлиги бош директори Нажеҳ Миссауи ҳамда Яманнинг Saba ахборот агентлигининг янгиликлар бўйича бош директори Муҳаммад Фуад Аҳмад Юсуф бор. Улар «Мерос садолари: ислом цивилизацияси жаҳон медиа маконида қандай акс-садо бермоқда?» мавзусидаги халқаро муҳокамада иштирок этади.

Миср номидан ушбу мулоқот майдонида Афро-Осиё медиа иттифоқи вице-президенти Рефаат Абдель Сами қатнашади. Иштирокчилар замонавий оммавий ахборот воситалари орқали ислом цивилизациясининг тарихий, илмий ва маданий меросини жаҳон аудиториясига қандай самарали етказиш мумкинлиги хусусида фикр алмашади.

Дастурнинг алоҳида қисми ОАВнинг стереотиплар ва исломофобияни бартараф этишдаги ролига бағишланади. Муҳокамада Oman Observer нашри бош муҳаррири Ал-Шиди Осим бин Салим бин Хамис ҳамда Ироқнинг «Ал-Ироқия» давлат ахборот телеканали департаменти директори Диё Ҳусайн Ҳошим иштирок этади.

Саудия Арабистонидан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Ахборот агентликлари иттифоқининг протокол ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Сауд Абдул-Бадий қатнашади.

Араб ОАВ вакиллари бошқа минтақалардан келган ҳамкасблари билан биргаликда маданий меросни оммалаштиришнинг янги форматлари, халқаро аудитория билан ишлаш усуллари, шунингдек, телевидение, ахборот агентликлари ва рақамли платформалар имкониятларини муҳокама қилади.

Халқаро медиафорум 2026 йил 24–29 август кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади.
Форумнинг марказий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлади. Унда қарийб 50 мамлакатдан 300 нафар медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ҳамда креатив индустрия мутахассислари иштирок этади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1435726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1177329.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
953627.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.