

Янгиликлар
«Буюк тарихий шахслар»: медиафорумда ислом меросини оммалаштиришнинг янги форматлари тақдим этилади
«Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафорумининг иккинчи ялпи сессияси «Буюк тарихий шахслар: ислом меросини оммалаштиришнинг янги медиаформатлари» мавзусида бўлиб ўтди. Унинг дастуридан ҳужжатли кино, рақамли лойиҳалар, китоблар, халқаро ноширлик ташаббуслари ва тарихни жаҳон аудиториясига тақдим этишнинг янги форматлари ўрин олган.
Сессияда VIKO телекомпанияси бош продюсери Викторина Петросян ва TRT Avaz раҳбари Южел Киличкаянинг форум иштирокчиларига видео мурожаатлари намойиш этилди.
Форум сессиясида рақамли форматларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. NeoVex вакиллари Алмос Фахриддинов ва Сирожиддин Убайдуллаев «Рақамли аватар: ислом цивилизацияси қаҳрамонлари янги авлод билан мулоқотда» ҳамда «Ўзбекистон 360°: жонли мерос платформаси» лойиҳаларини тақдим этди.
Mega Basim нашриёти бошқаруви раиси Ҳасанбей Конду Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликда «Ўзбекистон тарихидаги буюк шахслар Шарқ миниатюраларида» китоб-альбомини тақдим этди.
«Россия» Миллий маркази бош директорининг ўринбосари Анастасия Звягина эса «Мерос орқали — мулоқот сари: “Россия” Миллий маркази ва Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлиги» мавзусида маъруза қилди.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа визуал форматлар ёрдамида тарихни ёшлар учун қизиқарли қилишга бағишланган лойиҳани иштирокчиларга намойиш этди. Италиялик тадқиқотчи Марио Таддеи Шарқ илмий тафаккурининг Леонардо да Винчи кашфиётларига таъсири ҳақида сўз юритди. Kulturalis нашриёти президенти Шарлотта Крамер эса «Клавихо буюк Амир Темур Самарқандини қандай кўрган?» лойиҳаси билан қатнашди.
Дастурдан, шунингдек, тадқиқотчи Алексей Араповнинг «Темурийлар Ренессанси: темуршунослик илмий-тадқиқот экомуҳитини яратиш» лойиҳаси ҳам ўрин олган.
Халқаро медиа блокини TRT World давом эттиради. Телеканал TRT World телеканалининг Nextech дастури бошловчиси Алижан Аянлар Форум иштирокчиларига видео табрик йўллади ва бу ташаббус учун миннатдорлик билдирди. Телеканалнинг режалаштириш департаменти раҳбари Умеш Воҳра «Ислом цивилизацияси маркази TRT World объективида: рақамли мерос» лойиҳасини ва телеканал фильмининг махсус парчасини тақдим этди.
“Қозоғистон” телеканали бошқаруви раиси ўринбосари Эркин Муҳаммеджанов эса «Бизни бирлаштирувчи нақшлар» ҳужжатли фильми лойиҳасини таништирди.
Сессия «Ислом цивилизациясининг буюк шахслари янги талқинда: XXI аср аудиториясини қандай қизиқтириш мумкин?» мавзусидаги очиқ халқаро мунозара билан якунланди. Унда Қувайт, Озарбайжон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ОАВлари вакиллари, жумладан The Times Kuwait, Report.az, The Diplomatic Insight, «Авеста», ЎзА ва Kun.uz иштирок этади.
Форумнинг асосий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлади. Унда қарийб 50 давлатдан 300 нафар медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ва креатив индустриялар мутахассислари иштирок этади.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.