Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

CNN вакили: «Бу форум Ўзбекистоннинг ҳақиқий цивилизацион салоҳиятини дунёга кўрсатади»

MAX_3510.JPG

Имрон Аҳмад, CNNнинг Марказий Осиё ва Африка бўйича минтақавий вакили:

Ушбу Медиафорум Ўзбекистонда, хусусан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётгани амалга оширилаётган ишлар ҳақида дунё жамоатчилигига маълумот етказиш учун жуда муҳим платформага айланди. 

У Ўзбекистоннинг бой мероси, тарихи ва буюк алломалари, шунингдек, мамлакатнинг замонавий дунё тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун катта имконият яратмоқда.

Ўзбекистон заминида яратилган, аммо дунё аҳли ҳали тўлиқ хабар топмаган кўплаб буюк кашфиёт ва ғоялар мавжуд. Масалан, Хоразмийнинг илм-фанга қўшган улкан ҳиссасини олсак, агар у бўлмаганида, алгоритмлар ҳам бўлмас эди. Бугун биз мобиль телефонлар ва компьютерлардан фойдаланар эканмиз, уларнинг асосидаги кўплаб ғоя ва тушунчалар Ўзбекистон заминида шаклланганини ҳар доим ҳам англайвермаймиз. Шунинг учун бундай форумлар ана шундай маълумотларни халқаро миқёсда кенг аудиторияга етказиш учун жуда муҳим. Ўзбекистонга бундай тадбирни ташкил этгани учун миннатдорлик билдираман. Форумда қатнашаётганимдан мамнунман.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини Президент Шавкат Мирзиёевнинг ғоялари ва узоқни кўра билиш қобилиятисиз тасаввур қилиш қийин. Бу ташаббусни жаноб Президент 2017 йилдаёқилгари сурган ва уни барпо этиш учун қарийб тўққиз йил вақт кетди.

Бугунги кунда ушбу Марказ Ўзбекистоннинг тарихи, мероси ва жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини бутун дунёга етказадиган муҳим масканга айланмоқда. 

Менимча, бўлиниб, қутблашиб бораётган бугунги дунёга бундай ташаббуслар ниҳоятда зарур. Чунки улар турли дин ва цивилизация вакилларининг бир-бирини яхшироқ тушунишига, ўзаро англашувга эришишига ва тинчликни қарор топтиришга хизмат қилади.

Шу сабабли, мен бу марказнинг фаолияти ва унинг доирасида ўтказилаётган бундай форумларни жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Улар дунёга турли цивилизацияларни, айниқса, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросини янада яхшироқ англаш имконини беради.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1437126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1178429.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
954927.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.