Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

CNN вице-президенти: Марказ Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини глобал аудиторияга олиб чиқмоқда

CNN International Commercial ижрочи вице-президенти Фил Нелсон Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини мамлакатнинг бой тарихи ва маданий меросини жаҳон аудиториясига олиб чиқувчи муҳим глобал платформа сифатида эътироф этди. Халқаро медиафорум иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида у CNN’нинг Марказ билан ҳамкорлигини юқори баҳолаб, бу шериклик орқали Ўзбекистон ҳақидаги тарихлар телеканалнинг улкан халқаро аудиториясига етказилаётганини таъкидлади.

У форум қатнашчиларига йўллаган мурожаатида CNN Ислом цивилизацияси марказининг медиаҳамкори эканидан фахрланишини билдириб, Ўзбекистон Президенти муаллифлик лойиҳаси асосида бунёд этилган Марказнинг барпо этилиши ва унинг минтақа бой маданияти ҳамда тарихини намоён этишга қаратилган кўп йиллик лойиҳасини катта қизиқиш билан кузатиб келаётганини қайд этди.

Фил Нелсон Марказга шахсан ташриф буюриш, унинг ноёб осори-атиқалари билан танишиш, шунингдек, бу ерда намоён этилган илм-фан, адабиёт ва меъморчилик соҳаларидаги буюк меросни ўз кўзи билан кўриш истагини билдирди.

«Ҳамкорлигимиз туфайли биз биргаликда CNN’нинг улкан глобал аудиториясига Ўзбекистон ҳақида сўзлаб бермоқдамиз», — деган у ўз видеомурожаатида.

Унинг таъкидлашича, CNN орқали Ўзбекистон ва Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги материаллар халқаро аудиторияга етказилмоқда. Бу эса дунё томошабинларида Марказга ташриф буюришга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилмоқда. 

Фил Нелсон, шунингдек, Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз халқини самимий муборакбод этди ва келгусида Марказга шахсан ташриф буюриш умидини билдирди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1437926.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1179329.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
955727.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.