

Янгиликлар
«Тарихий меросдан Янги Ренессанс сари»: медиафорумда ислом цивилизацияси ғояларини илгари суришда Ўзбекистоннинг ўрни муҳокама қилинди
«Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» Халқаро медиафорумининг тўртинчи ялпи сессияси «Тарихий меросдан Янги Ренессанс сари: ислом цивилизацияси ғояларини илгари суришда Ўзбекистоннинг ўрни» мавзусида бўлиб ўтди. Муҳокамалар марказида замонавий Ўзбекистонни халқаро майдонда тақдим этиш, маърифий ташаббуслар, китоб лойиҳалари ҳамда жамият билан мулоқотда медианинг ўрни бўлади.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов «Медиа маконида тинчлик, бағрикенглик ва маърифат» мавзусида маъруза қилди.
Mueller & Schindler нашриёти президенти Шарлотта Крамер «Янги Ўзбекистон» ва «Янги Ўзбекистон дунё нигоҳида: ўзгаришлар даври» халқаро ноширлик лойиҳаларини тақдим этади. IRCICAнинг Ўзбекистондаги вакили Аширбек Мўминов «Шавкат Мирзиёев — маърифатпарвар лидер» китобини тақдим қилади. Ушбу блок доирасида IRCICA бош директори Маҳмуд Эрол Қиличнинг видеомурожаати ҳам намойиш этилиши кўзда тутилган.
Ислом цивилизацияси маркази илмий котиби Рустам Жабборов махсус китоб лойиҳаларини тақдим этади. Шундан сўнг «Давлат ташаббусларидан жамоатчилик мулоқотига: замонавий аудиторияни маърифатга қандай жалб қилиш мумкин?» мавзусида очиқ халқаро мунозара бўлиб ўтди.
Муҳокамада Миср, БАА, Жанубий Корея, Венгрия, Беларусь, Хитой, Черногория ва Ўзбекистон ОАВ ҳамда медиа тузилмалари вакиллари иштирок этади. Қатнашчилар орасида Global News Media Group Dubai, The Korea Times, Daily News Hungary, Helló Magyar, «Беларусь 24» телеканали, Gazeta.uz, The Standard, Черногория Радио ва телевидениеси, шунингдек, Ўзбекистон миллий ОАВ ва соҳавий ташкилотлари раҳбарлари бор.
Форумнинг асосий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлади. Унда деярли 50 мамлакатдан медиа ва экспертлар ҳамжамиятининг 300 нафар вакили — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ва креатив индустрия мутахассислари иштирок этди.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.