Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Икки кунда жаҳон медиаси экспертлари Тошкентдаги 19 та ОТМда 33 та мастер-класс ўтказди

24-26 август кунлари «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафоруми доирасида Тошкентдаги 19 та олий таълим муассасасида 33 та мастер-класс, ижодий учрашув ва тақдимот ўтказилди. Уларда дунёнинг етакчи оммавий ахборот воситалари ва медиа тузилмалари вакиллари — хорижлик журналистлар, медиа-менежерлар, кинематографистлар, ноширлар ва соҳа экспертлари талабалар билан мулоқот қилди.

Таълим дастурида CNN, BBC Studios, TRT World, Report.az, The London Post, Aju News Corporation, Musavat TV, «1001 Inventions» халқаро лойиҳаси, Müller & Schindler нашриёти, «Россия» Миллий маркази, DIVI телекомпанияси, Tarih TV ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашувларда рақамли журналистика, сунъий интеллект, ҳужжатли кино, нашриёт соҳаси, маданий дипломатия, туризм журналистикаси ҳамда тарихий-маданий меросни замонавий аудиторияга тақдим этишнинг янги усуллари муҳокама қилинди.

Дастурнинг биринчи куни — 24 августда Тошкентдаги еттита олий таълим муассасасида учрашувлар ташкил этилди. DIVI продюсери Вера Ильина «Янги коинот. Ислом цивилизацияси маркази» ҳужжатли фильми ва «Қадимий цивилизациялар манбалари сари» трейлерини тақдим қилди. Италиялик тадқиқотчи Марио Таддеи Леонардо да Винчи қўлёзмалари ва ихтиролари, араб илм-фанининг Европа илмий тафаккурига таъсири ҳақида сўз юритди. Tarih TV бош режиссёри Муҳаммет Агах Карлыага эса буюк алломалар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар яратиш тажрибаси билан ўртоқлашди.

Айрим мастер-класслар рақамли журналистика ва глобал аудитория билан ишлаш, маданий туризм, китоб саноати, маданий дипломатия ҳамда замонавий медиада сунъий интеллект имкониятларига бағишланди. The London Post асосчиси Раза Саид, Aju News Corporation журналисти Ли Жунгву, Müller & Schindler президенти Шарлотта Крамер, шунингдек, Озарбайжон ва Швеция оммавий ахборот воситалари вакиллари талабалар билан мулоқот қилди.

26 август куни таълим дастури бир вақтнинг ўзида бир нечта университетларда давом этди. Халқаро Nordic университетида «1001 Inventions» жамоаси «1001 ихтиро» китобини, кўчма кўргазма лойиҳасини ҳамда Бен Кингсли иштирокидаги «Маърифат садоси» фильмини тақдим қилди. Тошкент давлат юридик университетида «Сила света» компанияси раҳбари Александр Ус ислом оламининг ахборот маконида сунъий интеллект имкониятлари ва у билан боғлиқ янги чақириқлар ҳақида сўзлади.

«Янги Ўзбекистон» университетида CNNнинг минтақавий вакили Имран Аҳмад «Глобал медиа маконида ислом цивилизацияси: тарих, мерос ва замонавий талқин» мавзусида учрашув ўтказиб, Inside CNN лойиҳасини тақдим қилди. Diplomacy Journal муҳаррири Ким Тэ Ён умумий маданий меросни тарғиб қилиш воситаси сифатида китоб дипломатияси ҳақида фикр билдирди. Селчук университети профессори Мустафа Демиржи эса туркий халқларнинг маданий меросини тарғиб қилишда медианинг ролига тўхталди.

Müller & Schindler вакиллари китоб саноатининг рақамли даврдаги трансформациясига бағишланган мастер-класс ўтказди. BLUE PLANET TV PRODUCTION GMBH вакили Виланд Шарф туризм журналистикасида телевизион продакшн масалалари ҳақида сўз юритди. TRT World вакили Умеш Кумар Воҳра «NexTech: Ислом цивилизацияси маркази» фильмини тақдим қилди.

Report.az директори Фуад Гусейналиев талабалар билан замонавий ахборот агентлиги фаолияти, таҳрир сиёсати ва журналистик материаллар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилди. BBC Studios вакили Сергей Становкин эса журналистиканинг глобал ахборот маконидаги ўрни ва цивилизациялар мулоқотидаги аҳамияти ҳақида учрашувлар ўтказди.

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Кэтлин Гёбель «Аллоҳнинг 99 исми» китобини тақдим қилди, Раза Саид эса рақамли журналистикадаги замонавий чақириқлар ҳақида сўзлади. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида HAUPTSTADTECHO бош муҳаррири Фолькер Нееф ахборотни истеъмол қилишнинг янги моделлари ва аудитория билан ўзаро муносабатлар мавзусида маъруза қилди. «Россия» Миллий маркази бош директорининг ўринбосари Анастасия Звягина Марказ фаолияти ҳамда «Мовароуннаҳр цивилизацияси» ҳужжатли фильмини тақдим этди.

Икки кунлик дастур талабаларга журналистика, телевидение, ҳужжатли кино, нашриёт ва рақамли технологиялар соҳасидаги халқаро тажриба билан бевосита танишиш, шунингдек, ислом цивилизацияси меросини замонавий аудиторияга етказишнинг янги ёндашувларини муҳокама қилиш имконини берди.

Халқаро медиафорум доирасидаги университетлардаги ижодий учрашувлар 27 август куни Самарқандда давом этади. «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида дастурнинг 34-тадбири ўтказилади. Шу билан университетлар доирасидаги медиафорум дастури Тошкент ва Самарқанддаги жами 20 та олий таълим муассасасини қамраб олади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1452126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1192629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
968227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.