

Янгиликлар
Медиафорум иштирокчилари Самарқанднинг бой мероси билан танишмоқда
«Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафорум иштирокчилари Тошкентдаги тадбирлардан сўнг Самарқанд шаҳрига етиб келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, буюк аждодларимизнинг илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва уни халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Медиафорум доирасидаги Самарқанд сафари ҳам ана шу эзгу мақсадларни хорижий медиа ва экспертлар вакилларига кенг намоён этишга хизмат қилади.
Меҳмонлар Самарқанднинг асрлар давомида шаклланган ноёб тарихий ва илмий муҳити билан яқиндан танишади. Ташриф дастуридан Имом Бухорий мажмуаси ва Ҳадис мактаби, Гўри Амир, Бибихоним, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси ҳамда бошқа тарихий масканлар ўрин олган.
Хусусан, Имом Бухорий мажмуаси ва Ҳадис мактабига ташриф давомида иштирокчилар буюк муҳаддиснинг илмий-маънавий мероси, ҳадис илмининг ривожида Мовароуннаҳр уламоларининг тутган ўрни ҳақида маълумотларга эга бўлади.
Регистон ва Улуғбек расадхонаси эса меҳмонларга Темурийлар даврида илм-фан, таълим, меъморчилик ва маданият юксак тараққий этганини яққол намоён этади. Гўри Амир ва Бибихоним каби меъморий обидалар орқали Самарқанднинг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўзига хос ўрни яна бир бор намоён бўлади.
Самарқанддаги ушбу маданий-маърифий дастур хорижлик журналист ва экспертларга Ўзбекистоннинг бой тарихий меросини бевосита кўриш, буюк алломалар ва мутафаккирлар қолдирган илмий хазина билан танишиш ҳамда юртимизнинг цивилизациялар тараққиётига қўшган ҳиссасини халқаро аудиторияга кенг ёритиш имконини беради.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.