Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Халқаро медиа форумда Mega Basim нашриёти бошқаруви раиси муҳим ташаббусни илгари сурди

Туркиянинг Mega Basim нашриёти бошқаруви раиси Ҳасан Конду Ислом цивилизацияси марказида ўтказилган Халқаро медиафорумни муҳим бошланишга қиёслаб, унинг ҳақиқий қиймати кейинги амалий натижалар билан белгиланишини айтди.

Ҳасан Конду, Mega Basim нашриёти бошқаруви раиси:

Бу ерда ҳақиқатан ҳам муҳташам асар, буюк бир иншоот яратилган. Мен бу ердаги ишлар жараёнини бошидан бери кузатиб келаман. Лекин натижа бунчалик кўламли ва салобатли бўлишини кутмаган эдим.

Мен кўплаб мамлакатларда бўлганман лекин мен борган давлатларда бундай Ислом марказини учратмаганман. Бу ерда замонавий технологиялар ва тарихий мерос жуда яхши уйғунлаштирилган. Натижада ўзига хос ва муҳташам бир асар яратилган.

Мен Президент Шавкат Мирзиёевни узоқни кўзлаб амалга оширилган ишлари ва ушбу лойиҳага катта сармоя киритилгани билан табриклайман. Бунинг учун у кишига миннатдорлик билдираман. Аллоҳ рози бўлсин.

Туркияни мисол қилиб айтадиган бўлсам, у ерда бундай марказни қанча одам билади? Шунинг учун бу ерда амалга оширилаётган ишларни тарғиб қилиш ва кенг жамоатчиликка танитишга катта эътибор қаратиш керак.

Тошкентда ўтказилган халқаро медиа форум ҳам ана шу мақсад йўлида муҳим майдон бўлди. Аммо бу ерга кела оладиган журналистлар ва медиа вакиллари сони чекланган. Шу сабабли улар бу ерда кўрган ва билганларини тўлиқ ва кенг аудиторияга етказа олмаслиги мумкин.

Шунинг учун йирик Ислом марказлари, Европанинг катта маданий ва илмий марказларида бу ердаги экспозицияларнинг нусхаларини намойиш этиш, кўргазмаларни бошқа мамлакатларда ҳам ташкил қилиш зарур, деб ҳисоблайман.

Форум жуда яхши ташкил этилган, самарали учрашув ва мулоқот майдони бўлди. Лекин мен уни уруғга қиёслайман: уруғ экилганидан кейин унинг натижаси бўлиши керак. Яъни, форумдан аниқ амалий натижалар келиб чиқиши муҳим.

Мен буни ичкаридаги нутқимда ҳам айтдим ва яна такрорлайман: халқларимизнинг тараққиёти ва келажаги, аввало, таълимдан ўтади.

Бу ерда таълим ва илм-фан соҳасида катта ишлар амалга оширилаётганини кўряпман. Кеча ҳам университетдаги ҳамкасблар билан суҳбатлашдим. Илм-фаннинг турли йўналишларида муҳим ишлар олиб борилмоқда. Аммо буни ҳали етарли, деб ҳисобламайман.

Беруний, Ибн Сино, Али Қушчи ва Бухорий каби буюк алломаларимизни ёд этишнинг ўзи етарли эмас. Асосий вазифа — уларнинг илмий меросини давом эттирадиган янги авлодни тарбиялаш. Агар бугунги ёшлар орасидан янги Беруний, янги Али Қушчи, янги Ибн Сино ва янги Бухорийларни етиштириш формуласини топа олмасак, бугун амалга оширилаётган ишлар ўзининг асл мақсадини тўлиқ рўёбга чиқара олмайди.

Шу боис, бугунги ишлар ана шу буюк мақсад учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши керак.

Мен Президентдан ёшлар учун алоҳида илм-фан маркази ташкил этилишини истардим. Биринчи қадамлар аллақачон ташланган. Энди ёшларни илм-фанга янада кенг жалб этадиган, янги Берунийлар ва Ибн Синоларни тарбиялайдиган шундай марказ ҳам ташкил этилиши керак, деб ўйлайман.

Ишонаманки, бу ташаббус ҳам албатта амалга оширилади.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1452126.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1192629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
968227.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.