Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясидан Тамарахоним либослари ўрин олади

01.05.2025, 17:291408

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳри бўйлаб музейларга экспедицияларини давом эттирмоқда. 

Ишчи гуруҳ аъзолари пойтахтимиз марказида жойлашган Тамарахоним уй музейига ташриф буюрди. У ерда Тамарахоним шахсий тўпламидаги ХХ асрга оид турли миллатларнинг миллий рақс кийимлари, Тамарахонимнинг тақинчоқлари, қимматбаҳо заргарлик буюмлари, ўзи фойдаланган ва тўплаган  чолғу асбоблари билан танишди.

Тамарахоним уй музейидан марказ экспозициясини бойитиш мақсадида турли экспонатлар танлаб олинди. Булар орасига Тамарахон кийган ўзбек миллий либослар тўпламлари бор. танлаб олинди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан марказга тақдим этиладиган экспонатлар рўйхати шакллантирилди. 

Ишчи гуруҳ аъзолари Ойбек, Мухтор Ашрафий уй-музейларида бўлишди. У ерда ижодкорларнинг ўзлари ифодаланган ва қимматли аҳамиятга эга буюмлар рўйхатга олиниб, уларни марказ экспозициясига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Унга кўра Ойбекнинг хат терган машинкаси, Ўрал Тансиқбоев фойдаланган қаламдон, Мухтор Ашрафий фойдаланган мусиқа асбоблари марказ экспозициясидан жой олиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг  дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизнинг ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар давом этмоқда. 

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14837
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12230
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9958
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар