Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Euronews раҳбари Клаус Штрунц Ислом цивилизацияси марказининг маърифий аҳамиятини эътироф этди

03.09.2026, 14:46793
Euronews раҳбари Клаус Штрунц Ислом цивилизацияси марказининг маърифий аҳамиятини эътироф этди

“Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида Марказ экспозициялари билан танишган Euronews бош ижрочи директори ва таҳририят директори Клаус Штрунц унинг кўлами, мазмунан яхлит концепцияси ҳамда тарихий меросни замонавий музей ечимлари орқали намоён этиш услубига юқори баҳо берди.

Клаус Штрунцнинг таъкидлашича, Марказ билан танишув дастлабки дақиқаларданоқ унда кучли таассурот уйғотган. Айниқса, мажмуанинг салобати билан бир қаторда, экспозицияларнинг тарихий жараёнларни ўзаро боғлиқ ҳолда очиб бериши ва ташрифни мазмунли маърифий тажрибага айлантириши унинг эътиборини тортган.

“Дастлабки таассуротим ниҳоятда кучли бўлди. Марказнинг кўлами ва салобати инсонда ўзига хос ҳайрат ҳиссини уйғотади. Икки соатлик танишувнинг ўзи мен учун катта ўрганиш тажрибасига айланди. Бу ерда кўрганларимдан жуда илҳомландим ва Марказ мени чин маънода ҳайратга солди”, — деди Клаус Штрунц.

Марказнинг маънавий ва концептуал жиҳатдан алоҳида ўрин тутувчи Қуръони Карим залида VII асрга мансуб Усмон Мусҳафи Клаус Штрунцда айниқса катта таассурот қолдирди. Шу билан бирга, у Марказдаги барча экспозициялар ўзаро мазмуний боғлангани ва улар биргаликда Ислом цивилизациясининг турли тарихий босқичларини яхлит манзара сифатида очиб беришини алоҳида қайд этди.

“Усмон Мусҳафи, албатта, энг таъсирли ёдгорликлардан бири. Бундай ноёб манбани инсон ҳаётида эҳтимол бир марта кўриши мумкин. Менда катта таассурот қолдирган яна бир жиҳат — Марказдаги барча қисмларнинг ўзаро уйғунлашганидир. Улар биргаликда асрлар ва даврлар бўйлаб давом этадиган яхлит саёҳатни яратади ва Ислом ҳақида янада кўпроқ билим олиш имконини беради”, — таъкидлади у.

Клаус Штрунц Марказни барпо этиш ташаббусига ҳам алоҳида тўхталиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бу ғоя ортида катта тафаккур ва келажакни кўзлаган ёндашув мужассам эканини таъкидлади. Унинг фикрича, бундай миқёсдаги лойиҳанинг энг муҳим жиҳатларидан бири — унинг нафақат бугунги авлод, балки келажак авлодлар учун ҳам хизмат қилишга қаратилганидир.

“Бундай миқёсдаги ишни амалга ошириш учун унинг ортида катта тафаккур бўлиши керак. Энг муҳими, бу фақат бугун яшаётган инсонлар учун эмас, балки келажак авлодлар учун ҳам яратилган. Менимча, айнан шу жиҳат алоҳида аҳамиятга эга”, — деди Euronews раҳбари.

Клаус Штрунц Марказнинг халқаро аудитория учун маърифий аҳамиятига ҳам алоҳида урғу берди. Унинг фикрича, Ислом ва унинг цивилизацион мероси ҳақидаги билимларни кенг жамоатчиликка холис ва тушунарли шаклда етказиш бугун айниқса долзарб. Марказ эса тарихий манбалар ва бой маданий мерос орқали Исломни янада теран англаш учун кенг имконият яратади.

“Айни пайтда бу Марказни имкони борича кенг аудиторияга танитиш жуда муҳим. Чунки бу ерда инсонлар Исломнинг моҳиятини анча чуқурроқ англаш имконига эга бўладилар. Бизнингдек телеканаллар учун эса бу ердаги билим ва маълумотларни Ғарбий Европа аудиториясига етказиш муайян маънода профессионал вазифадир. У ерда бу мавзуга қизиқиш катта, шу билан бирга, тушунмовчиликлар ҳам мавжуд. Тушунмовчиликларга қарши энг самарали восита — ахборот. Биз айнан шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз”, — қайд этди Клаус Штрунц.

Euronews раҳбарининг таассуротлари Ислом цивилизацияси марказининг аҳамияти тарихий ёдгорликларни сақлаш ва намойиш этиш доирасидан анча кенг эканини кўрсатади. Ноёб ёзма мерос, кўп асрлик илмий ва маданий тажриба ҳамда замонавий музей технологияларининг ягона концептуал маконда уйғунлашуви Марказни Ислом цивилизациясини халқаро аудиторияга теран, мазмунли ва холис тарзда тақдим этувчи йирик маърифий майдонга айлантиради.

Euronewsхалқаро медиафорум

Дагы окуңуз

26.09.2025·14823
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12217
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9945
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7976
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар