Ўзбeкистондаги Ислом цивилизацияси маркази 2027 йил учун таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc ) га қабул эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304 сонли «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази таянч докторантура (PhD) ва докторантура (DSc)га ҳужжатлар қабул қилишни эълон қилади.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати 2026 йил 15 сентябрдан 15 октябрь кунига қадар.
Ҳужжатлар PDF форматда расмийлаштирилади ва Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштириш бўйича ягона электрон тизими (daraja.ilmiy.uz) ёки ягона интерактив давлат хизматлар порталида рўйхатдан ўтган ҳолда юборилади.
ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРАГА (PhD) ТАЛАБГОРЛАР УЧУН
Таянч докторантурага (PhD) талабгорлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
қисқача биографик маълумотнома (объективка);
· магистр дипломи нусхаси;
· нашр этилган илмий ишлар рўйхати ҳамда уларнинг нусхалари (1 та мақола ва 2 та тезис);
· хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификат:
ДОКТОРАНТУРАГА (DSc) ТАЛАБГОРЛАР УЧУН
Докторантурага (DSc) талабгорлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
қисқача биографик маълумотнома (объективка);
· фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи диплом нусхаси;
· нашр этилган илмий ишлар рўйхати ҳамда уларнинг нусхалари (3 та мақола ва 2 та тезис);
· тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
· хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификат.


