Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Озод Солиев: «Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади»

09.09.2026, 20:05800
Озод Солиев: «Бу ердан инсон ўз тарихини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади»

Америка Қўшма Штатларида фаолият юритаётган Vatan Global Alliance жамияти раиси Озод Солиев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, Марказнинг экспозиция залларида намойиш этилаётган тарихий ва маданий мерос намуналари билан батафсил танишди.

Ташриф давомида меҳмонга Марказ экспозицияларида Ўзбекистон ҳудудида шаклланган цивилизациялар, ислом маданияти ва маърифати, илм-фан тараққиёти, буюк алломалар ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, халқимизнинг кўп асрлик тарихини акс эттирувчи нодир экспонатлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Озод Солиев Марказ ҳақида аввал ахборот воситалари орқали маълумотга эга бўлганини, бироқ унинг кўлами ва мазмун-моҳиятини бевосита ташриф давомида янада чуқурроқ ҳис қилганини таъкидлади.

Мен бу марказ ҳақида аввал эшитган, янгиликларда кўрган эдим. Лекин унинг бундай кенг қамровли эканлигини тасаввур ҳам қилмаган эканман. Инсон бу ерда тарихимиз қанчалик бой ва чуқур эканини ҳис қилади. Биринчи Ренессансдан бошлаб бугунги кунга қадар бўлган тараққиёт босқичларини бир маконда ана шундай яхлит тарзда намойиш этиш — жуда катта меҳнат натижаси, — деди меҳмон.

Унинг қайд этишича, Марказда ҳар бир экспонатнинг тарихи, келиб чиқиши ва ўрганилиш жараёни ҳақида маълумот берилиши ташриф буюрувчиларга тарихни янада яқинроқ ҳис этиш имконини яратади.

Ҳар бир экспонатнинг ўз тарихи бор. Қаердан олиб келингани, қачон топилгани, қандай аҳамиятга эга экани ҳақида маълумотлар берилган. Бундай масканга кирган инсон бу ердан шунчаки чиқиб кетмайди. У ўз тарихини, ислом цивилизацияси ва юртимиз ўтмишини янада чуқурроқ англаган ҳолда чиқади, — деди Озод Солиев.

Меҳмон, шунингдек, Марказ нафақат мамлакатимиз фуқаролари, балки хорижий меҳмонлар учун ҳам Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси билан танишиш имконини берувчи муҳим маърифий маскан эканини таъкидлади.

Менимча, бошқа миллат ва бошқа давлат вакиллари бу ерга келса, улардаги ҳайрат янада ортади. Чунки бу маскан бизнинг тарихимиз, ўзлигимиз ва маданий меросимизни намоён этади, — деди у.

Ташриф жараёнида Марказда амалга оширилган кенг кўламли ишлар, экспозицияларни яратишда қўлланилган замонавий ёндашувлар ҳам меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Озод Солиев Марказнинг қисқа даврда барпо этилиб, тарихий меросни асраш, илмий ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказишга йўналтирилган йирик мажмуа сифатида шаклланганини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, у Марказнинг халқаро миқёсда эътироф этилаётгани, жумладан, Гиннес рекордлар китобига киритилганини унинг ўзига хос кўлами ва аҳамиятини ифодаловчи муҳим кўрсаткич сифатида баҳолади.

Меҳмон Марказнинг барпо этилиши мамлакатда тарихий-маданий меросни асраб-авайлаш, уни илмий тадқиқ этиш ва халқаро жамоатчиликка кенг тарғиб қилишга қаратилаётган эътиборнинг муҳим амалий натижаларидан бири эканини таъкидлади.

Озод Солиев, шунингдек, АҚШда фаолият юритаётган Vatan Global Alliance жамияти доирасида ватандошларни бирлаштириш, улар билан ҳамкорликда турли ташаббус ва лойиҳаларни амалга ошириш борасида иш олиб борилаётганини қайд этди.

Ташриф якунида меҳмон Марказда яратилган шароит ва экспозициялардан олган таассуротлари билан ўртоқлашиб, бундай маскан Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросини дунёга кенг намоён этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14822
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7975
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар