Turath Dispatch
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

72 граммлик олтин билакузуклар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида сақланмоқда

Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилаётган товус ва шер тасвирланган жуфт биллакузуклар XI–XII асрларга мансуб бўлиб, Марказий Осиёдаги ўрта аср заргарлик санъатининг юксак намуналаридан бири сифатида эътиборга лойиқ.

Мазкур жуфт билакузуклар Марказий Осиё ҳудудига мансуб бўлиб, XI–XII асрларда яратилган. Билакузукларнинг ўлчами 6,1 × 5,1 × 2,4 сантиметр, жуфт ҳолдаги умумий оғирлиги эса 72 граммни ташкил этади.

Нозик ишланган ушбу тақинчоқлар олтин листдан, найсимон шаклда ясалган. Билакузукларнинг тахминан учдан бир қисмида деярли сезилмайдиган ошиқ-мошиқ механизми мавжуд бўлиб, уларни очиб-ёпиш имконини берган.

Тақинчоқнинг икки учи шер боши шаклида якунланган. Шер гўёки ўз оғзи билан қулфни тишлаб тургандай тасвирланган. Қулфнинг ташқи томонидаги думалоқ медальонда эса бир-бирига қараб турган узун бўйинли ва узун думли товуслар акс эттирилган. Шер бошларида доналаб ишлаш грануляция усулида бажарилган кўзлар ва учбурчаксимон қулоқлар алоҳида диққатни тортади. Товуслар нисбатан реалистик, шерлар эса бадиийлаштирилган услубда тасвирланган.

Билакузукларнинг энг қизиқарли жиҳатларидан бири уларда турли давр ва маданий анъаналарнинг уйғунлашганидир. Бир-бирига қараган қушлар композицияси Сосонийлар даври шоҳона иконографияси билан боғлиқ бўлиб, кейинчалик Суғд санъати орқали ўрта асрларда янада кенг тарқалган.

Шу маънода, мазкур тақинчоқлар нафақат заргарлик маҳоратининг ёрқин намунаси, балки Марказий Осиёдаги маданий таъсирлар, бадиий анъаналар ва услублар давомийлигини намоён этувчи қимматли тарихий ашё ҳамдир.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1463926.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1204929.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
978427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.