Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

«Бу фақат музей эмас — ислом цивилизациясининг тирик хотираси»: Брунейлик профессор марказ ҳақида

11.09.2026, 15:46761
«Бу фақат музей эмас — ислом цивилизациясининг тирик хотираси»: Брунейлик профессор марказ ҳақида

«Гап бинoнинг қанчалик улкан эканида эмас. Энг муҳими — унинг мазмуни, унда жамланган билим ва ислом цивилизациясининг гўзаллигини дунё билан баҳам кўришга бўлган самимий интилишдир».

Брунейнинг Султон Шариф Али номидаги Ислом университети профессори Даянг Сити Сара бинти Ҳожи Аҳмад Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан танишар экан, ўз таассуротларини ана шундай ифодалади.

Профессор бошчилигидаги Бруней делегациясининг Марказга ташрифи нафақат тарих ва мерос билан танишув, балки икки илмий муассаса ўртасида янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берган мулоқотга айланди.

Ташриф аввалида делегация аъзолари ва Марказ мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди. Музокараларда қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш, талабалар ва тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш, магистратура ва докторантура босқичларида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Бруней университети вакиллари ушбу йўналишларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан тизимли ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини билдирди.

Марказ вакиллари эса меҳмонларга қўлёзмалар фонди, илмий-тадқиқот дастурлари ҳамда масофавий тадқиқот имкониятлари ҳақида маълумот берди. Томонлар келгусида муносабатларни институционал даражага олиб чиқиш ва ҳамкорлик меморандумини имзолашга тайёр эканини таъкидлади.

Музокаралардан сўнг Бруней делегацияси Марказ экспозицияси билан батафсил танишди.

Айниқса, тарихнинг турли даврларини яхлит занжир сифатида намоён этувчи экспозицион ечим меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Марказга илк бор кирганимизда, гўё исломдан аввалги даврга кириб боргандек бўлдик. Кейин бир тарихий босқичдан иккинчисига ўтиб, замонавий даврга қадар етиб келасиз. Бу саёҳат инсонга бугунги куннинг қадрини янада чуқурроқ ҳис қилиш имконини беради, — деди профессор Даянг Сити Сара бинти Ҳожи Аҳмад.

Унинг таъкидлашича, Марказ экспозицияси фақат муайян ёш ёки аудитория учун эмас. У турли авлод вакилларини бир нуқтада — тарихни англаш, бугунни қадрлаш ва цивилизацион меросни келажакка етказиш ғояси атрофида бирлаштиради.

Ўз тарихимиз ва цивилизациямизга назар солмасдан туриб, бугунги даражага қандай етиб келганимизни тўлиқ англай олмаймиз. Бу ёшлар, ўрта ёшдагилар ва кексалар учун ҳам Аллоҳ бизга ато этган неъматларни англаш ва қадрлашга ундовчи ажойиб саёҳатдир, — деди брунейлик олим.

Профессор Марказнинг халқаро миқёсдаги аҳамиятига ҳам алоҳида урғу берди:

Бу Ислом цивилизацияси марказининг Ғарбдаги етакчи музей ва илмий-маърифий муассасалар билан бемалол рақобатлаша олишини кўрсатади. Лекин, менимча, унинг аҳамияти бундан ҳам кенг. Масала фақат бинонинг ўзи ёки унинг ҳажмида эмас. Энг муҳими — бу ердаги мазмун, билим ва ислом босиб ўтган йўл ҳамда унинг гўзаллигини бошқалар билан баҳам кўришга бўлган муҳаббатдир.

Бруней делегациясининг ташрифи шу тариқа оддий танишув билан чекланмади. У қўлёзмалардан тортиб докторлик тадқиқотларигача бўлган кенг илмий майдонда Ўзбекистон ва Бруней олимларини боғлайдиган янги ҳамкорлик учун амалий замин яратди.

Зеро, цивилизациялар мероси фақат музей витриналарида сақланмайди. У ўрганилганда, тадқиқ этилганда ва янги авлодларга етказилганда яшашда давом этади.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14821
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7974
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар