Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Анадолунинг XV асрга оид жанговор мероси Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида

14.09.2026, 17:55990
Анадолунинг XV асрга оид жанговор мероси Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида

Жанг майдонида отлиқ учун нафақат қурол, балки ишончли ҳимоя воситаси ҳам муҳим ҳисобланади. Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилаётган XV асрга оид отлиқ жангчининг оёқ ҳимоя зирҳи ана шундай ҳарбий анжомлардан биридир. Мазкур оёқ зирҳи Анадолу ҳудудида XV асрда бронзадан ясалган бўлиб, унинг ўлчами 35,8 × 23 сантиметрни ташкил этади.

У металл қоплама, уни бир-бирига боғлаб турувчи металл ҳалқали тўр ҳамда чарм тасмалардан ташкил топган. Зирҳнинг асосий пластинаси қуйи қисмида игнабaргсимон, юқори қисмида эса бироз қия йўналган бўртма қовурғалар қабартириб ишланган. Ушбу безаклар орасида, шунингдек, зирҳнинг юқори ва қуйи қисмларида ислимий нақшлар сақланиб қолган. Юқори қисмида эса ёзув парчаси мавжуд.

Зирҳнинг ён пластиналари асосий қисмга ҳалқалар воситасида бириктирилган. Ҳаракатланувчи ҳалқали тўр жангчининг оёқ бўғимларига мослашиб, эркин ҳаракатланиш имконини берган. Сақланиб қолган чарм тасмалар эса зирҳни оёққа маҳкамлаш вазифасини бажарган. Бундай XV асрга оид оёқ зирҳлари Қорақўюнли ва Оққўюнли туркларнинг сиёсий-маданий муҳити билан боғланади. Кейинчалик шу каби зирҳ шакллари Усмонийларнинг ҳарбий анъаналарида ҳам қўлланган.

Бугун бу ашё фақат жанговар анжом сифатида эмас, балки ўрта асрлар ҳарбий маданияти, ҳунармандлик маҳорати ва безак санъати уйғунлашган тарихий манба сифатида ҳам қимматлидир.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14821
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7974
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар