Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

«Бу — Ўзбекистоннинг ташриф қоғози»: Ислом цивилизацияси марказига юксак баҳо

18.09.2026, 15:34668
«Бу — Ўзбекистоннинг ташриф қоғози»: Ислом цивилизацияси марказига юксак баҳо

Россия Федерациясининг "Цифра" компанияси вакиллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг меъморий ечими, экспозициялари, ноёб артефактлари ҳамда замонавий мультимедиа технологиялари асосида яратилган тақдимотлар билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида Марказда тарихий меросни намоён этиш билан бир қаторда, уни замонавий технологиялар орқали англаш имкони яратилгани меҳмонларнинг алоҳида эътиборини тортди. Қадимий қўлёзмалар ва артефактлар, тарихий иншоотларнинг қайта тикланган кўринишлари, проекциялар ва интерактив ечимлар ягона экспозицион концепцияга бирлаштирилган.

«Цифра» компанияси бош директори ўринбосари Кирилл Казаков Марказ ҳақидаги таассуротларини билдириб, аввало, ушбу мажмуанинг барпо этилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси ва эътибори алоҳида аҳамият касб этганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Марказда жамланган улкан тарихий мерос, экспозицияларнинг мазмунан бойлиги ва уларни намойиш этиш сифати бир вақтнинг ўзида илмий ёндашув ҳамда замонавий музей технологияларининг уйғунлигини намоён этади.

«Аввало, Ўзбекистон Республикаси Президентига миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу — ҳақиқатан ҳам ажойиб Марказ. Бу ерда жуда катта миқдордаги артефактлар жамланган, экспозициялар ва контент юксак даражада тайёрланган. Бинонинг таъмири, унда қўлланилган материаллар, ҳатто энг кичик деталларгача бўлган ёндашув жуда юқори савияда бажарилган.

Бу ерда ҳар бир ташриф буюрувчи қадимий тарих, хусусан, Марказий Осиё ва, албатта, Ўзбекистон тарихи ҳақида жуда катта ҳажмдаги мазмунли ва қимматли маълумотларга эга бўлиши мумкин.

Президентнинг Ўзбекистон, бутун Марказий Осиё ва, эҳтимол, жаҳон тарихий меросига қўшаётган бу ҳиссасини баҳолаш қийин. Бундай музейда асрлар ва минг йилликлар давомида тўпланган улкан меросни ўрганиш учун, албатта, соатлаб вақт сарфлаш мумкин», — деди Кирилл Казаков.

Меҳмон, айниқса, экспозицияларда тарихий манбаларни замонавий технологиялар ёрдамида қайта намоён этиш усулларига қизиқиш билдирганини қайд этди. Унинг эътиборини қадимий артефактлар, кундалик турмушга оид буюмлар, тарихий обидаларнинг қайта тикланган кўринишлари ҳамда масжидлар макетлари тортган.

«Мен, айниқса, қадимий артефактлар, кундалик турмушга оид буюмлар, шунингдек, тарихий обидаларнинг чиройли қайта тикланган кўринишларига қизиқдим. Масжидлар макетлари ҳам жуда гўзал. Айниқса, “Работи Малик” карвонсаройининг макети менда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, экспозицияларнинг қандай яратилгани, проекциялар қандай амалга оширилгани, архив материаллари асосида бир вақтлар мавжуд бўлган улкан иншоотлар қандай қайта тиклангани менда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Бажарилган ишларнинг сифати ниҳоятда юқори. Бу, албатта, Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланган маскан. Президент ташаббуси ва эътибори билан Тошкент марказида бундай улкан кўламдаги, ноёб музейнинг барпо этилгани, албатта, катта ютуқ», — дея таъкидлади у.

Кирилл Казаковнинг фикрича, Марказнинг аҳамияти фақат музей экспозициялари билан чекланмайди. Бу ерда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг кўп асрлик илмий, маданий ва маънавий мероси яхлит тарихий манзара сифатида тақдим этилган. Шу жиҳатдан, Марказ нафақат тарихни намойиш этади, балки уни замонавий авлод ва хорижий меҳмонларга янги усулларда англаш имконини ҳам беради.

Меҳмон Марказга яна ташриф буюриш истагини ҳам билдириб, бу ердаги экспозициялар билан тўлиқ танишиш учун бир ташрифнинг ўзи етарли эмаслигини таъкидлади.

Россия Федерацияси

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар