Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

«Тарихни келажак билан боғлаган ноёб лойиҳа» — Эрон вазири Ислом цивилизацияси маркази ҳақида

22.09.2026, 11:12595
«Тарихни келажак билан боғлаган ноёб лойиҳа» — Эрон вазири Ислом цивилизацияси маркази ҳақида

«Марказнинг муҳим жиҳати шундаки, у ўтмишни шунчаки намойиш этибгина қолмай, уни келажак билан боғлайди».

Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломризо Нури Қизилжеҳ Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифи давомида Марказнинг ана шу жиҳатига алоҳида эътибор қаратди.

У Марказда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бой тарихи, ислом цивилизациясининг минтақадаги тараққиёт жараёнларидаги ўрни, унинг маърифат, маънавият ва бунёдкорликка асосланган қадриятлари, шунингдек, буюк алломалар мероси кенг ёритилганини таъкидлади.

Ғуломризо Нури Қизилжеҳ Марказда амалга оширилган иш кўлами ва унинг мазмунига юқори баҳо бериб, уни яратишда иштирок этган мутахассислар меҳнатини эътироф этди:

«Бугун Ўзбекистонда бунёд этилган ушбу ажойиб мажмуа — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан танишиш шарафига муяссар бўлдим. Бу ташрифдан мамнунман. Марказ ижодкорлари ва уни яратишда иштирок этган мутахассислар жуда улкан ва таҳсинга лойиқ ишни амалга оширган.

Бу ерда, аввало, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бой тарихи кенг ёритилган. Шу билан бирга, ислом динининг минтақадаги тарихи, унинг моҳияти, маърифат ва маънавиятга, бунёдкорликка асосланган қадриятлари ҳам кенг намоён этилган.

Ушбу марказни яратиш ташаббусини илгари сурган ва уни амалга оширишда иштирок этган барча инсонларга, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Менимча, Марказнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у ўтмишни шунчаки намойиш этибгина қолмай, уни келажак билан боғлайди. Тарих ва ислом цивилизацияси меросини намоён этиш орқали инсонларни тараққиёт ва эзгу ривожланиш ғоялари сари йўналтирувчи муҳим маърифий макон сифатида намоён бўлади».

Ташриф давомида Эрон делегацияси Марказ экспозициялари билан яқиндан танишди. Меҳмонларга экспозиция концепцияси, Ўзбекистон ва Марказий Осиё цивилизациялари тарихи, ислом динининг минтақадаги тараққиёт жараёнларига таъсири, буюк алломалар илмий мероси ва ноёб қўлёзмалар ҳақида маълумот берилди.

Марказда тарихий меросни замонавий технологиялар билан уйғунлаштирган ҳолда намойиш этишга алоҳида эътибор қаратилгани ҳам меҳмонлар диққатини тортди. Рақамли технологиялар, интерактив ечимлар ва замонавий визуал воситалар орқали кўп асрлик тарихнинг янги авлод учун янада таъсирчан ва тушунарли шаклда тақдим этилиши Марказ экспозициясининг муҳим жиҳатларидан бири сифатида намоён бўлмоқда.

Ташриф якунида Ғуломризо Нури Қизилжеҳ «Фахрий меҳмонлар» китобига ўз таассуротларини ёзиб қолдирди. Унда Марказда амалга оширилган кенг кўламли ишлар ва уни яратишда меҳнат қилган барча инсонларга миннатдорлик билдирди.

вазирЭрон

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар