Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Сомонийлар давридан етиб келган ноёб кумуш баркаш Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш қилинмоқда

22.09.2026, 16:07813
Сомонийлар давридан етиб келган ноёб кумуш баркаш Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш қилинмоқда

Мазкур буюм X аср охири — XI асрнинг биринчи ярмига оид бўлиб, Сомонийлар давридаги юқори мансабдор шахс буюртмаси асосида тайёрланган. Баркаш зарҳалланган кумушдан ишланган бўлиб, ўлчами 4,2 × 37 × 21,9 смни ташкил этади. Буюм яхлит болғаланган кумуш листдан тайёрланган. Тўртбурчак шаклдаги баркаш марказида медальон ичига мифологик мавжудот тасвири ўйма усулда ишланган ва зарҳалланган ҳошия билан ўралган. Ён юзалари ҳам зарҳалланган бўлиб, тўрт томондаги деворчалар марказида ва бурчакларида мифологик мавжудотлар тасвирига оид безаклар акс эттирилган. Ашёнинг асосий безакларидан бири бу арабий ёзувлар. Улар бўрттириб ишланган, ёзувлар оралиғи эса ботиқ нуқталар билан безатилган.

Баркашдаги ёзувда буюм кимга аталгани аниқ кўрсатилган:

«Шон-шуҳрат, фаровонлик ва давлат амир, ҳожиб, буюк раҳбар, саркарда Абу Мансур Нуштегин ал-Нуъманий учун; [Аллоҳ] унинг давлатини абадий қилсин ва умрини узоқ қилсин».

Ёзувда «амир», «ҳожиб», «буюк раҳбар», «саркарда» каби юқори мартаба ва унвонларнинг тилга олиниши ушбу буюмнинг юксак мансабдор шахс учун махсус тайёрланган ҳашаматли ашё бўлганидан далолат беради.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7974
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма