Turath Dispatch
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

«Ал-Жазира Медиа Институти» директори доктор Эман Ал Амри Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

«Ал-Жазира Медиа Институти» директори доктор Эман Ал Амри Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, Марказнинг музей экспозициялари, ноёб тарихий манбалари ва замонавий интерактив технологиялар асосида яратилган тақдимот майдонлари билан танишди.

Ташриф давомида меҳмонга ислом цивилизациясининг кўп асрлик илмий-маърифий мероси, Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси ҳамда тарихий манбаларни замонавий музей воситалари орқали намоён этишга қаратилган Марказ концепцияси тақдим этилди.

Қўлёзмалар, тарихий асарлар, илмий кашфиётлар ва интерактив ечимларни ўзида мужассам этган музей экспозициялари доктор Эман Ал Амрида катта таассурот қолдирди.

«Марказда кўрганларим ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли бўлди. Бу ерда ислом маданияти ўзининг ҳақиқий моҳияти билан намоён этилганини ҳис қилиш мумкин. Сиз бу маданиятни нафақат кўрасиз, балки уни ҳис қиласиз. Ислом цивилизацияси тарихидан тортиб, Ўзбекистоннинг янги даврдаги тараққиёт қарашларигача бўлган жараён жуда уйғун ва таъсирчан тарзда кўрсатилган», — деди доктор Эман Ал Амри.

У, шунингдек, Марказ ғояси ва унинг тарихий меросни асраш, ўрганиш ҳамда келажак авлодларга етказишдаги аҳамиятига алоҳида тўхталди.

«Менимча, бу Марказ ортида катта қараш ва мақсад бор. Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият, тарихий мерос ва ислом цивилизацияси илмий бойликларини асрашга бўлган эътибори бу ерда яққол кўринади. Ўзбекистон ўз тарихини сақлабгина қолмай, уни келажак авлодлар ва бутун дунё аудиторияси учун янги усуллар орқали тақдим этмоқда», — дея таъкидлади у.

Меҳмон Марказда тарихий меросни замонавий технологиялар орқали етказиш услуби ва унинг ёш авлод учун аҳамиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

«Айниқса, қадимги Ўзбекистон тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи интерактив экранлар менда катта таассурот қолдирди. У ерда сиз оддий маълумот олмайсиз — тарихни ҳис қиласиз. Бу жой ўтмиш меросини асраш билан бирга, янги авлод учун билим ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади. Ёшлар бу ерга келиб, ўз маданияти ва тарихи билан танишиши, ўз мероси билан фахрланиши керак», — деди у.

Ташриф якунида доктор Эман Ал Амрига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази номидан «Учинчи Ренессанс» китоби ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Ушбу нашр Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, буюк алломалар илмий-маърифий фаолияти ҳамда мамлакатнинг янги тараққиёт босқичи ҳақида кенг тасаввур беради.

Мазкур ташриф Ўзбекистоннинг бой цивилизацион меросини халқаро аудиторияга етказиш, тарих ва замонавий коммуникация ўртасидаги уйғунликни намоён этишга хизмат қилди.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1469326.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1210229.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
983427.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.