Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Амир Темур номидаги давлат стипендияси жорий этилиши таклиф этилмоқда

25.09.2026, 16:28550
Амир Темур номидаги давлат стипендияси жорий этилиши таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2027/2028 ўқув йилидан Амир Темур номидаги давлат стипендиясини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ҳозирча бу ташаббус Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Стипендияга давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шунингдек, қўшма таълим дастурларининг охирги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар даъвогар бўлиши мумкин. Ҳар бир олий таълим ташкилоти учун битта стипендия ажратилиши таклиф этилган. 

📌Даъвогардан талаб этилади:
— аъло баҳоларга ўқиш;
— илмий ёки ижодий фаолият билан шуғулланиш;
— конференция ва танловларда иштирок этиш;
— Ўзбекистон тарихи ва давлат тилини билиш;
— камида битта хорижий тилни билиш;
— битирув малакавий ишини Амир Темур ва темурийлар меросига бағишлаш ёки шу йўналишда камида 2 та илмий иш эълон қилган бўлиш.

Лойиҳага кўра, танловнинг кейинги босқичига тавсия этилган талабгорлар ҳужжатларини ҳар йили 5–15 сентябрь кунлари my.edu.uz тизими орқали юклайди. Шунингдек, стипендия соҳиби бўлган талабаларни бакалавриатни тугатгандан кейин бир йил ичида магистратуранинг кундузги таълим шаклига танловсиз, қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш таклиф этилмоқда. 

Эслатма: ҳозирча бу талаблар қарор лойиҳасидаги таклифлар ҳисобланади, яъни якуний тартиб тегишли қарор қабул қилингач аниқланади.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар