

Янгиликлар
Нашрлар сифати ва илмий масъулият — устувор вазифа
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори томонидан нашрлар фаолияти таҳлил қилинди.
Ислом цивилизацияси марказида нашрга тайёрланаётган илмий-маърифий адабиётларнинг мазмуний савияси, илмий аниқлиги ва таҳрир сифатини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган навбатдаги ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда айни пайтда тайёрланаётган китоблар, фундаментал асарлар, таржималар ва бошқа нашрларнинг жорий ҳолати батафсил таҳлил қилинди. Ҳар бир нашрни чоп этишга тавсия қилишдан аввал унинг илмий концепцияси, манбалар билан ишлаш даражаси, матннинг мазмуний яхлитлиги, таржима ва таҳрир сифати бўйича қатъий экспертизадан ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
Хусусан, 114 Қуръон нусхасини тайёрлаш жараёнининг бугунги ҳолати, амалга оширилаётган илмий ва таҳририй ишлар ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Мазкур йўналишдаги ҳар бир босқичда тарихий-илмий аниқлик, матнга масъулиятли муносабат ва юқори нашриёт стандартларига риоя этиш масалаларига устувор аҳамият қаратилди.
Шунингдек, нашрга тайёрланаётган китоблардаги мавжуд хато ва камчиликларни экспертлар гуруҳи иштирокида аниқлаш ва бартараф этиш, муаллифлар, муҳаррирлар, таржимонлар ҳамда соҳа мутахассислари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Йиғилишда китобни шунчаки нашр этиш эмас, балки илмий жиҳатдан пухта, мазмунан мукаммал ва узоқ йиллар ишончли манба бўлиб хизмат қиладиган нашр яратиш Марказ ноширлик фаолиятининг асосий мезонларидан бири бўлиши лозимлиги қайд этилди.
Муҳокамалар якунида ҳар бир нашрнинг тайёрлик ҳолатини қайта кўриб чиқиш, аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш ҳамда якуний материалларни экспертиза асосида нашрга тавсия этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Энг кўп ўқилган


Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
Марказга ташриф
Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.