Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

ТУРКИЯЛИК САНЪАТШУНОС ОЛИМЛАР ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА

06.11.2024, 13:001066
ТУРКИЯЛИК САНЪАТШУНОС ОЛИМЛАР ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИДА

Мамлакатимиз тарихининг турли даврларида жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган. Айниқса, буюк аждодларимиз томонидан яратилган тенгсиз маданий мерос намуналари инсоният тарихида ўчмас из қолдирган.  Улардан бизгача етиб келган илмий, тарихий ва бадиий асарлар бугун дунёнинг турли нуқталарида, хориж тўпламлари, жамғармалари, кутубхона ва музейларида сақланмоқда.  Ана шу бой ва бебаҳо маданий меросни ўрганиш юзасидан қатор вазирлик ва идоралар, жумладан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган Кунсткамера музейи фондларида 19-асрга оид ўлкамиз тарихи, маданияти, инсонлари, тарихий обидалари фотосуратлари сақланмоқда. Бу ҳақда пойтахтимиздаги Тошкент фотосуратлар уйида ташкил этилган “19-асрда Ўзбекистон (Кунсткамера музейидаги В. Орден фотосуратлари)” кўргазмаси ташкилотчилари туркиялик таниқли олимлар - Йилдиз Техника университети Профессори Айше Мелек Ўзетгин ва Анқара университети профессори Айше Эрсай Юксел Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташрифлари чоғида таъкидлаб ўтишди. 

“Туркистон маданиятининг юраги бўлган бу ўлкага жуда муҳим сабаб билан келдик. Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистондаги элчимиз кўмаги билан жуда катта кўргазма ташкиллаштирдик. Биз “19-асрда Ўзбекистон (Кунсткамера музейидаги В. Орден фотосуратлари)” номли китоб-альбомни нашр қилдик. Бу китоб учун Россиянинг энг эски императорлик музейларидан бўлган Кунсткамерадан жой олган коллекциясига оид Ўзбекистон суратларини танладик. Биринчи марта 19- асрга оид Ўзбекистонда суратга олинган 114 фотосуратларни мазкур китобда чоп этдик”, ­­- дея таъкидлади Йилдиз Техника университети Профессори Айше Мелек Ўзетгин. 

Булар Ўзбекистоннинг ижтимоий, маданий, иқтисодий, тарихий хаётига оид қимматли маълумотларни бериши мумкин.

Француз миллатига мансуб фотосуратчи В. Орден 19-асрда Марказий Осиёда самарали фаолият юритган. Бутун Туркистон, Эрон, Кавказ ҳудудларини айланиб чиққан. Қизиғи Орден ўзбек хонларининг саройларида бўлиб, у ердан турли хил фотосуратлар олишга мушарраф бўлган. У Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Тошкент, Марғилон, Андижон, Фарғона каби шаҳарларида бўлиб, ҳалқимиз ҳаёти, яшаш тарзи, уй-рўзғор буюмлари, кийимлари, тарихий обидалар, масжиду мадрасаларни маҳорат билан суратларга муҳрлаган.

В. Орден Ўзбекистонга келишидан олдин Истанбулда бўлиб Султон Абдулҳамидга Туркистон ўлкаларидан олган суратларни совға тарзида тақдим этади. Чунки суратлар Султоннинг дунёни кўриши ва билишида кўприк вазифасини бажаради. Ўз саройида дунёнинг 50 дан ортиқ ўлкаларидан олинган 38 мингга яқин суратларни жамлаган.

Мазкур фотосуратлар кўплаб соҳаларда оммага тадбиқ этилмаган кашфиётлар ва маълумотлар эшигини очиши мумкин.

Туркиялик олимлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, марказ ходимлари ва улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишишди. Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари Ф.Ҳалимов, ушбу марказ бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган мегалойиҳа эканлиги, Ўзбекистон заминида юз берган цивилизациялар, бу заминдан етишиб чиққан буюк алломалар меросини ўрганиш ва тарғиб этиш учун барча шарт-шароитлар яратилиши режалаштирилганини билдирди.

“Ҳурматли Президентимиз ушбу марказ эшиклари Ўзбекистон тарихи, маданияти, бой маданий меросини ўрганаётган барча хорижлик олимлар ва тадқиқотчилар учун очиқ эканини таъкидлаганлар. Бинобарин, биз билан ҳамкорлик қилишни истаган барча хорижлик ҳамкасблар, жумладан Сиз билан ҳам бирга ишлашга, қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз” - деди Ф. Ҳалимов.

Туркиялик меҳмонлар Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси билан яқиндан танишишди. Бундай йирик лойиҳа туркий дунё учун ҳам катта воқеа эканини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясида тутган ўрнини кўрсатиб берадиган лойиҳаларни тақдим этишни билдиришди.

Меҳмонлар келгусида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Ислом цивилизацияси маркази фондини шакллантириш, уларнинг тажрибасидан фойдаланган холда ҳамкорликда фотосуратлар билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар