Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Тарихий манбалар ва илмий мерос: Ислом цивилизацияси марказида 130 га яқин нашр тақдири муҳокама қилинди

30.09.2026, 14:14722
Тарихий манбалар ва илмий мерос: Ислом цивилизацияси марказида 130 га яқин нашр тақдири муҳокама қилинди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида 2026 йил якуни ҳамда 2027 йилда чоп этилиши режалаштирилаётган 130 га яқин нашрнинг тайёргарлик жараёни, уларнинг илмий ва таҳририй сифати, нашрга тавсия этиш ҳамда чоп этиш масалаларига бағишланган навбатдаги ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов жамоада меҳнат қилаётган устоз ва олимларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан самимий муборакбод этди.

Табрикда устоз ва олимларнинг илм-фан ва маърифат тараққиёти, миллий илмий мактабларнинг давомийлиги, тарихий ва маданий меросни чуқур ўрганиш ҳамда уни келгуси авлодларга етказишдаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди. Марказ директори устоз ва олимларга мустаҳкам соғлик, илмий фаолиятида янги изланишлар ва юксак натижалар тилади.

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган нашриёт лойиҳалари Марказнинг илмий-маърифий фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис ҳар бир китобни тайёрлаш ва нашр этиш жараёнига алоҳида масъулият билан ёндашиш, унинг илмий қиймати ва мазмунан пухталигини таъминлаш талаб этилади.

Йиғилишда жами 130 га яқин нашрнинг ҳар бири бўйича батафсил маълумотлар кўриб чиқилди. Хусусан, 2026 йил охирида ва 2027 йилда чоп этилиши режалаштирилган китобларнинг тайёргарлик даражаси, муаллифлари, агар таржима асар бўлса, таржимонлари, муҳаррирлари ва илмий муҳаррирлари ҳақида ахборотлар тингланди.

Шунингдек, ҳар бир нашрни тайёрлашда масъулларни аниқ белгилаш, таржима ва таҳрир ишларини сифатли ташкил этиш, манбалар билан ишлаш жараёнини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази нафақат тарихий ва маданий меросимизни намойиш этадиган маскан, балки илмий тадқиқотлар ва маърифий фаолиятни бирлаштирувчи йирик илмий-маърифий платформа сифатида шаклланиши керак. Шунинг учун Марказ томонидан чоп этиладиган ҳар бир китобга юксак масъулият билан ёндашишимиз зарур. Ҳар бир нашр илмий жиҳатдан пухта, манбаларга асосланган, таҳрир ва таржима нуқтаи назаридан мукаммал бўлиши, энг муҳими, миллий илмий меросимизни замонавий авлодга муносиб тарзда етказиши керак, — деди Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов.

Йиғилишда нашрларни қайси нашриётларда чоп этиш, босма жараёнини ташкил қилиш ва тендер масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар бир китоб белгиланган тартибда махсус тендерга қўйилиши ва тендер натижалари асосида нашрга топширилиши лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, ҳар бир нашрнинг чоп этилишидан олдин Ислом цивилизацияси марказининг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиши муҳимлиги қайд этилди. Комиссиянинг тегишли хулосаси ва қарори олинганидан кейингина китобни нашр жараёнига йўналтириш белгиланди.

Бунда асарнинг илмий мазмуни, тарихий фактларнинг аниқлиги, фойдаланилган манбаларнинг ишончлилиги, таржима сифати, таҳрир даражаси ва матннинг имловий хатолардан холи бўлишига алоҳида эътибор қаратилиши айтилди.

Муҳокамалар давомида тарихий ва илмий аҳамиятга эга асарларни қайта нашрга тайёрлашда замонавий илмий ёндашувни кучайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Руи Гонсалес де Клавихонинг Самарқандга саёҳатига оид асари, Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Жадиди Кўрагоний» каби муҳим манбаларни нашрга тайёрлашда уларга махсус кириш қисмлари ёзиш зарурлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, мазкур кириш қисмларида асарнинг яратилиш тарихи ва илмий аҳамияти билан бир қаторда, кейинги йилларда амалга оширилган янги тадқиқотлар, илмий изланишлар ва янги топилмалар ҳам ўз аксини топиши керак.

Жумладан, «Зижи Жадиди Кўрагоний» асарини қайта нашрга тайёрлашда Мирзо Улуғбекнинг илмий мероси билан боғлиқ янги тадқиқотлар, Ўзбекистонда ҳамда хорижда олиб борилаётган илмий изланишлар натижаларини кенг ёритиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, яқинда аниқланган янги манбаларни илмий муомалага киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, Алишоҳ Хоразмий Бухорийнинг «Бустонул-мунажжимийн» асари билан боғлиқ янги маълумотларни илмий нашрларда акс эттириш муҳимлиги қайд этилди.

«Темур тузуклари»ни нашрга тайёрлашда эса асарнинг туркий тилдаги таржималарига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги айтилди. Хусусан, XIX асрнинг иккинчи ярмида Хўжандда амалга оширилган туркий таржимани мазкур нашр таркибига киритиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон илм-фани ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган таниқли олимларнинг илмий меросини қайта нашр этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Пугаченкова, Ртвеладзе, Ҳамид Сулаймонов каби машҳур олимларнинг илмий асарларини қайта нашрга тайёрлаш ва уларга замонавий тадқиқотлар асосида махсус кириш қисмлари ёзиш зарурлиги таъкидланди.

Бундай ёндашув орқали нафақат илмий меросни асраб қолиш, балки уни янги авлод тадқиқотчилари учун янада қулай ва мазмунли манбага айлантириш мақсад қилинмоқда. Айни пайтда тарихий асарларни замонавий илмий тадқиқотлар билан уйғунлаштириш уларнинг бугунги кун учун аҳамиятини янада кенгроқ очиб бериш имконини беради.

Йиғилиш якунида ҳар бир нашр бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди. Китобларни тайёрлаш, илмий-таҳририй экспертизадан ўтказиш, махсус комиссия кўригидан ўтказиш, тендер жараёнларини ташкил этиш ҳамда нашрга топшириш бўйича кейинги вазифалар аниқлаштирилди.

Шу тариқа, Ислом цивилизацияси марказида тайёрланаётган 130 га яқин нашрни юқори илмий ва таҳририй талаблар асосида нашрга тайёрлаш, тарихий манбаларни янги тадқиқотлар билан бойитиш ва миллий илмий меросни кенг жамоатчилик ҳамда халқаро илмий доираларга етказиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

илмий платформаилмий нашр

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9943
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма