Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР — МАЪРИФАТ ВА ТАРБИЯНИНГ ЮКСАК ТИМСОЛИ

30.09.2026, 20:39879
УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР — МАЪРИФАТ ВА ТАРБИЯНИНГ ЮКСАК ТИМСОЛИ

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устоз ва мураббийларни шарафлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида илм-фан, таълим, маърифат ва маданият соҳаларида кўп йиллик тажрибага эга олимлар, устозлар ва мутахассислар фаолият юритиб келмоқда. Байрам тадбири ана шу фидойи инсонларга юксак эҳтиром ва миннатдорлик ифодаси бўлди.

Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов устоз ва мураббийларни қутлаб, уларнинг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни беқиёс эканини таъкидлади.

Устоз — инсонга нафақат билим, балки ҳаёт сабоғини, маънавий қадриятларни ҳам берадиган улуғ зот. Айниқса, тарих, илм-фан ва маърифатни ўрганиш ҳамда уни келажак авлодга етказишда устозларнинг меҳнати алоҳида аҳамиятга эга. Марказимизда фаолият юритаётган ҳар бир олим ва мутахассис ўз билими, тажрибаси ва фидойилиги билан ёш авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўшмоқда, — деди Фирдавс Абдухолиқов.

Учрашув давомида Марказда фаолият юритаётган устоз ва олимларнинг илмий-маърифий соҳадаги кўп йиллик меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Жумладан, тарих фанлари доктори, профессор Зоҳидулло Мунавваров, шунингдек, давлат ташкилотларида узоқ йиллар масъул ва раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилган тажрибали мутахассислар ҳамда Марказ жамоасининг бир қатор фаол ходимлари байрам муносабати билан самимий қутланди. Уларга гуллар тақдим этилиб, эзгу тилаклар билдирилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар устозлик ва мураббийлик касби инсон камолоти, жамият тараққиёти ва маънавий юксалишнинг муҳим омили эканини таъкидладилар.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугун нафақат тарихий ва маданий меросни намойиш этувчи маскан, балки илм-фан, маърифат ва таълимни уйғунлаштирган ўзига хос халқаро илмий-маърифий платформа сифатида ҳам шаклланиб бормоқда. Бу ерда фаолият юритаётган олимлар, устозлар ва мутахассисларнинг билим ва тажрибаси Марказнинг ана шу юксак мақсадларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Байрам тадбири самимий мулоқот, эзгу тилаклар ва устозларга бўлган юксак эҳтиром руҳида ўтди.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14820
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12215
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9942
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7973
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма