Марказ илмий ходими «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон миллий педагогика университетида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда таълим ва илм-фан соҳасида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган профессор-ўқитувчилар, олимлар ва мураббийларнинг фаолияти эътироф этилди.
Қувонарлиси, мазкур тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Саидахбор Булатов таълим соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлод таълим-тарбияси ва илмий-маърифий фаолиятга қўшган муносиб ҳиссаси учун «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида устоз ва мураббийларнинг жамият тараққиёти, ёш авлодни маънан етук ва билимли этиб тарбиялаш, шунингдек, илм-фан ривожидаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар «Халқ таълими аълочиси», «Олий таълим аълочиси», «Халқ таълими фидойиси» кўкрак нишонлари ҳамда университет ректори ташаккурномалари билан тақдирланди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази жамоаси Саидахбор Булатовни юксак эътироф билан самимий муборакбод этади ва илмий-педагогик фаолиятида янги ютуқлар тилайди.


