Turath Dispatch
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

35 йиллик тараққиёт фотокўргазмада акс этди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясида Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тараққиёт йўлини акс эттирувчи «Янги Ўзбекистон шукроналиги» фотокўргазмаси ташкил этилди.

Фотокўргазма Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан нашр этилган «Мустақиллик зафарномаси» китоб-альбоми асосида тайёрланган.

Экспозицияда юртимизнинг бой тарихий мероси ва мустақиллик йилларидаги янгиланишлар ягона визуал ҳикояга бирлаштирилган. Фотосуратларда мамлакат ҳаётининг турли даврлари, бунёдкорлик жараёнлари, замонавий шаҳарсозлик, ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, инсонлар турмушидаги янгиланишлар ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаолияти акс этган.

Шу тариқа, кўргазма томошабинни алоҳида воқеалар эмас, балки 35 йиллик яхлит тараққиёт манзараси билан юзма-юз қўяди. Бир суратда — тарихий хотира, бошқасида — бугунги тараққиёт. Уларни бирлаштириб турган асосий мазмун эса мустақиллик йилларида шаклланган янги воқеликдир.

Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Зикирова Махфират фотокўргазманинг ғоявий мазмунига тўхталиб, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадни шундай изоҳлади:

“Мустақиллик зафарномаси” китоб-альбомига киритилган фотосуратлар асосида бугун “Янги Ўзбекистон шукроналиги” кўргазмасини ташкил этяпмиз. Унда мустақиллик даврида эришилган натижалар, бунёдкорлик ишлари ва юртимиз ҳаётидаги муҳим ўзгаришлар акс этган.

Биз бу кўргазма орқали бугунги озод, обод, тинч ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, аҳоли, айниқса, ёшларда шукроналик, фахр ва ифтихор туйғуларини янада кучайтиришни мақсад қилганмиз».

Унинг таъкидлашича, фотокўргазманинг аҳоли гавжум жойлари ва таълим муассасаларида намойиш этилиши унинг аудиториясини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

«Мақсадимиз — кўпроқ инсонлар юртимизда қандай ўзгаришлар бўлаётганини, қандай ютуқларга эришаётганимизни кўриши. Айниқса, бугун Ўзбекистонга хорижий давлатлардан қизиқиш ортиб бораётганини ҳам кўриб турибмиз.

Буни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюраётган хорижлик меҳмонлар мисолида ҳам кузатиш мумкин. Бугуннинг ўзида Марказга ташриф буюрган бир нечта хорижий меҳмонлар гуруҳи ушбу фотокўргазма билан танишди. Бу эса юртимиздаги янгиланишлар ва бунёдкорлик ишлари хорижлик меҳмонларда ҳам қизиқиш уйғотаётганини кўрсатади», — дейди у.

«Янги Ўзбекистон шукроналиги» фотокўргазмаси мустақиллик йилларини фотосуратлар тилида ҳикоя қиладиган визуал солномадир. Унда ўтган давр хотираси, бугунги кун воқелиги ва мамлакат тараққиётининг турли қирралари бир маконда уйғунлашган.

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1477726.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1217629.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
990827.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.