Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Барча учун тенг имконият: Ўзбекистон Карлар жамияти вакиллари Ислом цивилизацияси марказида бўлди

04.10.2026, 18:08820
Барча учун тенг имконият: Ўзбекистон Карлар жамияти вакиллари Ислом цивилизацияси марказида бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида барча ташриф буюрувчилар учун тенг ва қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, имконияти чекланган инсонларнинг Марказ экспозицияларидан тўлақонли баҳраманд бўлиши учун инклюзив муҳитни янада ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилган.

Бугун Марказга Ўзбекистон Карлар жамияти вакиллари ҳамда жамият аъзоларидан иборат делегация ташриф буюриб, Марказ экспозициялари, замонавий технологиялар ва имконияти чекланган ташриф буюрувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ташриф давомида меҳмонларга Марказнинг тарихий-маданий меросимизни акс эттирувчи экспозициялари, ноёб экспонатлар ва интерактив технологиялар ҳақида сурдотаржимон орқали маълумот берилди.

Марказда эшитиш қобилияти чекланган ташриф буюрувчилар учун сурдотаржимонлар хизматидан фойдаланиш имконияти яратилган. Улар ташриф буюрувчиларга экспозициялар ҳақидаги маълумотларни сурдо тилида етказиб, экскурсия жараёнида ҳамроҳлик қилади.

Марказнинг кичик илмий ходими Азизжон Тўраевнинг таъкидлашича, айни пайтда эшитиш қобилияти чекланган инсонлар учун сунъий интеллект технологияларига асосланган янги инновацион лойиҳа — AI-аватар устида иш олиб борилмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази барча ташриф буюрувчилар учун тенг шароитлар яратиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда эшитиш қобилияти чекланган ташриф буюрувчилар учун сурдотаржимонларимиз бор. Улар меҳмонларга сурдо тилида маълумот бериб, экскурсия давомида ҳамроҳлик қилади. Шу билан бирга, айни пайтда янги инновацион лойиҳа — AI-аватар устида иш олиб борилмоқда. У сунъий интеллект ёрдамида эшитиш қобилияти чекланган инсонларга реал вақт режимида сурдо тилида маълумот узатиш имконини беради, — деди Ислом цивилизацияси маркази кичик илмий ходими Азизжон Тўраев.

Ташриф давомида меҳмонлар Марказда яратилган шароитлардан мамнун эканликларини билдириб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

Бугун Ислом цивилизацияси марказига келганимдан жуда хурсанд бўлдим. Жуда чиройли жой экан. Биз таржимонлар билан бирга барча маълумотларга эга бўлдик. Жуда катта таассурот олдим. Бизга шундай имкониятлар яратиб берилаётганидан жуда хурсандман, — деди Ўзбекистон Карлар жамияти аъзоси Гулноза Мустакимова.

Яна бир ташриф буюрувчи Ойдин Худойберганова ҳам Марказда имконияти чекланган инсонлар учун яратилган шароитларни юқори баҳолади.

Бизнинг катта раҳматимиз Президентимизга. Шундай шароитлар яратиб берганлари учун жуда миннатдормиз. Бизга ўхшаган инсонлар ҳам келиб, Марказни кўришса, жуда хурсанд бўламиз. Бу ерда жуда катта таассурот олдик. Катта раҳмат, — деди Ойдин Худойберганова.

Айтиш жоизки, Марказда имконияти чекланган ташриф буюрувчиларнинг фикр ва таклифлари мунтазам ўрганилиб, уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мавжуд шароитларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Марказнинг ташқи ва ички ҳудудларида ҳаракатланиш учун махсус шароитлар яратилган. Кириш-чиқиш ва ҳаракатланиш жойларидаги махсус қурилмаларнинг техник ҳолати мунтазам текшириб борилади. Шунингдек, тегишли вакиллар иштирокида ўтказиладиган ўрганишлар натижасида билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида зарур чоралар кўрилади.

Ўзбекистон Карлар жамиятининг жорий йил 9 июндаги мурожаати асосида ташкил этилган мазкур ташриф жамиятнинг турли ҳудудларидан келувчи аъзолар учун Марказда маърифий саёҳатлар ташкил этиш, экскурсия дастурларини йўлга қўйиш ва эшитиш қобилияти чекланган инсонлар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган ҳамкорликнинг амалий ифодаси бўлди.

Бугунги кунда Ислом цивилизацияси марказида тарихий ва маданий меросни замонавий технологиялар орқали кенг намойиш этиш билан бирга, турли эҳтиёжларга эга ташриф буюрувчилар учун ҳам очиқ ва қулай муҳит яратишга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14826
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12221
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9949
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7979
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар