Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Россия императорлик уйи Ислом цивилизацияси марказига ноёб санъат асарини тақдим этди

05.10.2026, 20:5049

Россия Императорлик уйи раҳбари, Буюк княгиня Мария Владимировна Ўзбекистонга ташриф буюрганидан сўнг, унинг девонхонаси маслаҳатчиси Кирилл Кириллович Немирович-Данченко Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ноёб санъат асарини тақдим этди. «Исми Аъзам» деб номланган ушбу асарда Аллоҳ таолонинг 99 та гўзал исми тасвирланган.

Мазкур санъат асари Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби Винера Абдулина томонидан яратилган. У Россия Императорлик уйи раҳбари девонхонаси томонидан Буюк княгиня Мария Владимировнанинг Ўзбекистонга ташрифи хотирасига бағишлаб, Россия мусулмонлари номидан Ислом цивилизацияси марказига совға сифатида тақдим этилди.

Асар ислом маданиятининг қадимий маънавий анъаналаридан бирини бадиий тарзда акс эттиради. Аллоҳнинг 99 та гўзал исмининг бадиий тасвири асрлар давомида турли шаклларда ривожланиб, мусулмон халқларининг маданий меросининг ажралмас қисмига айланган. Ҳайкалтарош Винера Абдулина ушбу анъанани замонавий бадиий ёндашув билан уйғунлаштирган.

Совғани Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов шахсан қабул қилиб олди.

Учрашув давомида Кирилл Немирович-Данченко Марказ кўргазмасини юқори баҳолаб, унинг кўлами, меъморий ечими ҳамда тарихий материалларни замонавий технологиялар билан уйғунлаштириш концепциясини алоҳида таъкидлади. У Марказ концепциясини биргина ғоя ёки таърифга сиғдириш қийинлигини, бу ерда Ўзбекистон тарихи ва қадимий маданияти миллий контекстда намойиш этилиши билан бирга, минтақавий ва глобал цивилизация жараёнлари билан ҳам боғланганлигини қайд этди.

Россия Императорлик уйи раҳбари девонхонаси маслаҳатчиси Кирилл Кириллович Немирович-Данченко шундай деди:

Россия мусулмонлари илтимосига кўра, Ислом цивилизацияси марказига ушбу совғани тақдим этишдан ҳамда Республикага ташрифи чоғида Императорлик Олий Ҳазратларига кўрсатилган самимий ва илиқ қабул учун миннатдорчилик билдиришдан мамнунмиз. Ўзбекистон ва сизнинг Марказингиз ривожига улкан ҳисса қўшаётган Республика Президенти жаноб Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчимиз. Муҳтарам Президентимизнинг дунёдаги энг йирик илмий ва музей мажмуаларидан бирини барпо этиш, қуриш ва ривожлантириш йўлида қанчалик катта куч ва ғайрат сарфлаганликлари барчага яхши маълум.

Мазкур Марказ шунчалик улуғвор ва мазмунан бойки, унинг аҳамиятини биргина тушунча ёки ғоя доирасида ифодалаш қийин. Бироқ, Марказингизнинг энг муҳим мақсади — аждодларимизнинг тарихий меросини асраб-авайлаш ҳамда замондошларимизнинг маданий ва маънавий дунёқарашини бойитишдан иборат эканлигида ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Марказ экспозициясида анъанавий музей намойиши тамойиллари ва замонавий технологияларнинг уйғунлашувини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Бундай ёндашув тақдим этилаётган материалларни ташриф буюрувчилар учун янада тушунарли ва яқин қилади, уларга тарихий мазмунга чуқурроқ кириб бориш ҳамда уни бугунги кун билан боғлаш имконини беради.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриш хотираси, шубҳасиз, Буюк княгиня Мария Владимировнанинг қалбида абадий сақланиб қолади ҳамда унинг Ўзбекистон — қадимий тарих, бой маънавий мерос, ноёб маданият ва Олий Ҳазратларини ўзгача самимият ҳамда чин меҳмондўстлик билан кутиб олган халқ ҳақидаги хотираларининг ажралмас қисмига айланади.

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14845
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12239
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9964
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7999
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар