Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Махсус витриналар хорижнинг нуфузли компанияси томонидан ясалади

06.05.2025, 18:361841
Махсус витриналар хорижнинг нуфузли компанияси томонидан ясалади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси махсус витриналари Германияда фаолият юритаётган “Glasbau Hahn” компанияси томонидан ясалади.

Бу ҳақида Кенгайтирилган илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди. 

Йиғилишда “Glasbau Hahn” компанияси раҳбари Эзабел Ҳан марказ учун ясалиши кўзда тутилган витриналарни тақдимотини ўтказди.
 
— Компаниямиз ташкил этилганига қарийб 200 йил бўлди. Унга бобом асос солган. Ҳозирга қадар  витриначилик бизга авлоддан-авлодга ўтиб келаётган меросдир.  Компаниямиз томонидан ясалган витриналар дунёнинг нуфузли музейларидан жой олган. Ўзбекистон учун ҳам  бир нечта витриналар ясаб берганмиз. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази учун замонавий ва қулай, кўчирса, кенгайтирса ва турли форматларга солса бўладиган витриналарни тақдим этяпмиз. Бунда маҳаллий олимларнинг фикри биз учун қизиқ, — деди компанияси раҳбари.

Маълумот учун, “Glasbau Hahn” компанияси дунёнинг нуфузли компаниялари орасида эътироф этилган, компания стандартларга кўра жаҳоннинг топ учлик компаниялар сафида туради. Йиғилиш сўнгида кенгаш аъзолари  компания вакилларига витриналар ясашда нодир қўлёзмаларга зарар келтирмаслик тартиблари, ноёб экспонатларни сифатли ва хавфсиз сақлашга аҳамият қаратилиши юзасидан фикр мулоҳазалр билдирилди. Кенгаш аъзолари  томонидан “Glasbau Hahn” компанияси раҳбари Эзабел Ҳаннинг тақдимоти қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг  дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизнинг ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар жадал олиб бориляпти.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14838
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9959
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7991
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар