Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Хаттотлик санъати ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

07.05.2025, 22:302120

Ўзбек хонликлари даврида санъат, адабиёт ва тиббиёт маромида ривожланган. Шу қаторда хаттотлик ҳам. Чунки китобларга эҳтиёж катта бўлган. Шу сабабли бунда  хаттотларга китоб кўчириш ва уларни кенгроқ жамоатчиликка етказишда ўрни беқиёс бўлган. Чунки у вақтда замонавий китоб чоп этиш ускуналари бўлмаган.  Хаттотларга талаб юқори бўлган. Шунинг учун ҳам улар ўз устида тинимсиз ишлаб келган.

Мутахассислар айнан XVI-XVII асрларни хаттотлик санъати  чўққисига чиқиб, тараққий этган давр дея таърифлайди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий гуруҳи аъзолари томонидан айнан ана шу давр хаттотлик санъати услуби, ривожланиш тарихи тадқиқ  этилмоқда. Бухоро, Хоразм, Қўқон китобат санъатига оид факсимилелар яратиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Ўзбек хонликлари давридаги хаттотлик санъати ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиниши кўзда тутилган. Бунда илмий инновацион медиалойиҳа муаллифи Бухоро давлат университети доценти Ҳусен Жўраев хаттотлар ҳақида қатор илмий изланишлар қилиш билан бир қаторда ҳужжатли фильм учун сценарий ёзмоқда.

Маълумот учун, марказда  хаттотлик  ва китобат санъати мактабини ташкил этиш режалаштирилган.  Унда ёш хаттотларга хаттотлик санъатидан сабоқлар берилади.

Мактабнинг умумий дарсхоналари сони 20 та тани ташкил этади. Таҳсил оладиган  ўқувчиларнинг ёши эса 12 ёшдан 70 ёшгача бўлиши, аудиторияда жами 8 нафаргача  тингловчи иштирок этиши режалаштирилган.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14838
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар