Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Германияда ўқиб келган Хайриниса Мажидхонова хотирланади

09.05.2025, 21:251906

1922 йил Германияга ўқишга борган 70 нафар талаба-ёшлар орасида Хайринисо Мажидхонова алоҳида ажралиб туради.  У даврларда аёллар Европага ўқишга бориш тугул, уйидан икки чақирим нарига чиқишга изн бўлмаган.

Ана шундай қалтис даврда улар ўз ватанида ўзгаришлар қилиш ниятида Европага ўқишга йўл олган матонатли қизлар эди.

Хайриниса Мажидхонова 1905 йил 25 декабрда Тошкент шаҳрида оқсоқол Мажидхон Жалилов хонадонида дунёга келган. У 17 ёшида Германияга таҳсил олгани кетади. Дастлаб, немис тилини мукаммал ўрганган қиз кейинчалик тиббиёт йўналишида таҳсил олади.

 

1928 йили Ўзбекистонга қайтган Хайриниса, Тошкентда ўқитувчиларининг дам олиш уйида шифокор бўлиб ишлай бошлади. Кейинчалик, Тошкент тиббиёт  институтини тамомлаб,  Файзулла Хўжаев номидаги Ўзбек пойабзал трести амбулаториясида шифокор-врач бўлиб ишлади. Олдига қўйган буюк мақсадлар йўлидан бораётган Хайриниса Мажидхонова навқирон 32 ёшида тоталитар тузумнинг қонли қатағони гирдобига ғарқ бўлди. У оила ҳам қуришга улгурмаган эди...

 

Айни дамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва гендер” илмий тадқиқот институти, Гёте институти Тошкент филлиали, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи, билан ҳамкорликда  олима ҳақида маълумотлар тўпланмоқда. Тўпланган маълумотлар асосида Кинематография агентлиги ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида  экспозиция учун махсус ҳужжатли фильм яратилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида аждодларимизнинг  дунё тамаддунига қўшган ҳиссасини кенг миқёсда кўрсатиб бериш, ёшларимизнинг ана шу буюк тарихий меросга садоқат руҳида тарбиялаш, келгусида бу ноёб замонавий масканда турли илмий муҳокамалар, баҳс-мунозаралар ўтказиш, долзарб ғоя ва кашфиётларни илгари суриш, янги илмий контентлар ишлаб чиқиш учун барча шароитлар яратилиши, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш бўйича берган зарур кўрсатмаларидан келиб чиқиб, марказ экспозициясини мазмунли контентлар, тарихий артефактлар ва муляжлар билан бойитиш мақсадида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, мутахассислар бирлашган. Жами 800 дан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилиб, 3 босқичда амалга оширилади. Айни пайтда дастлабки босқич бошланган, унда 400 дан ортиқ лойиҳалар устида Илмий кенгаш аъзолари билан маслаҳатлашган ҳолда ишлар самарали олиб борилмоқда.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14838
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар