Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ғафур Ғуломга оид экспонатлар Ўзбекистондаги мегалойиҳа экспозициясидан ўрин олади

10.05.2025, 10:031939

10  май — Ғафур Ғулом таваллуд топган кун. Ёзувчи ва шоир Ғафур Ғуломнинг ижоди ва унинг ўзбек адабиётида тутган ўрни беқиёс. Адабиётшунослар томонидан Ғафур Ғулом XX аср ўзбек адабиётининг порлоқ юлдузи дея эътироф этилади. У ўз даврида ўзбек адабиёти ва маданиятининг илғор вакилларидан бири эди. Серқирра ижодкор – шоир, таржимон, драматург ва жамоат арбоби сифатида довруқ қозонган.

Унинг ҳаёти ва ижоди нафақат адабий, балки маънавий, тарбиявий аҳамиятга ҳам эга бўлиб, ҳар бир ўзбек ўқувчиси учун қадрли ва ибратлидир.

Ғафур Ғулом 1903 йил 10 май санасида  Тошкент шаҳрида  туғилган. Болаликдан ҳаётнинг оғирларини ҳис қилиб ўсган,  илмга чанқоқлиги ва ижодга бўлган иштиёқи туфайли у кўп нарсага эришди.  Умрини адабиётга бағишлади. Унинг илк ижод намуналари 1920-йиллардан бошлаб матбуотда чоп этила бошланган.

У 1930–40 йилларда фаол ижод билан шуғулланиб, ўзбек шеъриятини янги босқичга олиб чиқишда катта ҳисса қўшган. Унинг уруш оғриқлари ҳақида ёзган шеърлари шоирга янада кўпроқ довруқ олиб келди.

Унинг “Шум бола” асари ўзбек болалар адабиётидаги энг ёрқин асарлардан бири саналади. Шунингдек, унинг бу каби асарларида ўша давр аччиқ ҳақиқатлари енгил киноя орқали очиб берилган.

Ғафур Ғулом ўзининг бебаҳо адабий мероси, халқчил асарлари, бадиий ижодга муҳаббати билан ўзбек адабиёти тарихида ўчмас из қолдирди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида XX аср ўзбек адабиёти намояндалари қаторида Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижоди ҳам ўрганилади. Айни кунларда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи илмий ходимлари томонидан адибнинг ҳаёти ва ижоди ўрганилиб,  экспозицияга мос жиҳатлар сараланмоқда. Марказ томонидан тузилган яна бир илмий гуруҳ аъзолари эса Ғафур Ғулом уй музейидаги ижодкорнинг шахсига доир экспонатлар марказ музейида намойиш этилиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14838
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12231
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар