Сайтнинг тест версияси

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
banner

Янгиликлар

Ватанга қайтарилаётган маданий бойликлар: мегалойиҳа очилиши доирасида кенг қамровли тайёргарлик кетмоқда

 

Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистондаги мегалойиҳа очилиши муносабати билан ўтказиладиган халқаро кўргазма, хориждан олиб келинадиган қўлёзмалар, экспонатлар ҳақида маълумот берди. Хорижий мамлакатлардаги қатор музей ва кутубхоналар, шахсий тўпламлар раҳбарларининг ушбу кўргазмасидаги иштироки бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётганини қайд этди.  

 

 

“Биз 25 апрель — 2 май кунлари Буюк Британиянинг “Sotheby’s” ва “Christie’s” аукцион уйларидан Ўзбекистон маданий меросига оид 46 та лотни сараладик. Айни пайтда уларни сотиб олиш ва Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар давом этяпти. Биз бу тарихий меросни қайтадан қўлга киритаётганимизни жаҳон илмий жамоатчилигига етказишимиз керак. Шу боис, Буюк Британия ва Францияда шу масалада  халқаро тадбирлар ўтказишни режалаштиряпмиз", — деди Фирдавс Абдухолиқов. 

 

Илмий кенгаш аъзолари томонидан ушбу халқаро тадбирларда иштирок этадиган ўзбекистонлик олимлар ва экспертлар рўйхати тасдиқланди. 

 

 

Ислом цивилизацияси маркази илмий ходими Алишер Эгамов Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги музей фондларидан Марказ экспозициясида намойиш қилиш учун тўпланган тарихий экспонатлар ҳақида маълумот берди. Март-апрель ойида жойларга уюштирилган экспедициялар натижасида 1551 та тарихий экспонатлар аниқланган. Мамлакатимиз тарихининг турли даврларига мансуб бу тарихий буюмлар орасидан сараланганлари Марказнинг очилиши муносабати билан ўтадиган халқаро кўргазмадан жой олади. 

 

Шунингдек, Марказ экспозицияси учун 2-тоифали медиалойиҳаларнинг илмий-амалий материаллар базасини яратиш масаласи ҳам кун тартибига қўйилди. Бошқа бир қатор масалалар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3

Энг кўп ўқилган

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
1462826.09.2025, 17:54

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк ўтмиш мероси – маърифатли келажак асоси” халқаро форуми бошланди.
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
1203929.10.2025, 12:34

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
977527.09.2025, 15:45

Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари ва ғоялари асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бугунги кунда нафақат миллий, балки халқаро миқёсдаги эътирофга сазовор бўлган, дунё олимлари ва мустақил тадқиқотчиларни ўзига жалб этаётган улкан илмий-маърифий платформага айланди.
Барча янгиликлар

Марказга ташриф

Марказга ташрифингизни режалаштиринг ва рўйхатдан ўтинг.