Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Дилноза Жамолова: "Витриналарнинг сифати ва мустаҳкамлигига алоҳида эътибор берилмоқда"

16.05.2025, 15:271742
Дилноза Жамолова: "Витриналарнинг сифати ва мустаҳкамлигига алоҳида эътибор берилмоқда"

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун айни пайтда 1500 дан ортиқ ноёб экспозиция ва тарихий кўргазмалар контенти шакллантирилган бўлиб, бу рақам келгусида янада ортиши кутилмоқда. Марказнинг жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб бериши учун дунёнинг етакчи музейлари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, уларнинг тажрибаси ўрганилмоқда.

ЎР Фанлар академияси Тарих институти директор ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Дилноза Жамолова таъкидлаганидек, марказдаги экспонатларни юқори сифатда намойиш этиш мақсадида етакчи хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган витриналарнинг сифати, мустаҳкамлиги ва чидамлилиги ўрганилмоқда:

Биз Италия ва Германиянинг машҳур компаниялари томонидан тайёрланадиган витриналарни кўриб чиқдик. Мутахассислар уларнинг сифати ва мустаҳкамлиги бўйича батафсил маълумот беришди. Ҳозирда барча заллар учун зарур бўлган витриналар бўйича якуний тавсияларни шакллантириб, марказ дирекциясига тақдим этиш жараёнидамиз, — деди у. 

Мутахассислар томонидан танланган витрина турлари асосида хорижий фирмалар ўзларининг техник таклифлари ва тақдимотларини тақдим этадилар. Шундан сўнг, марказдаги ноёб экспонатларни жойлаштириш бўйича амалий ишлар навбатдаги муҳим босқичга кўтарилади.

Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозицияси учун махсус витриналар Германияда фаолият юритаётган “Glasbau Hahn” компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Қарийб 200 йиллик бой тарихга эга бўлган ушбу компания ўзининг юқори сифати ва инновацион ечимлари билан дунё бўйлаб нуфуз қозонган. “Glasbau Hahn” Марказ учун замонавий дизайнга эга, турли форматдаги экспонатларни жойлаштиришга мослашувчан ва қулай витриналарни тақдим этишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Glasbau Hahn” компанияси музей ускуналари соҳасида дунёнинг энг нуфузли ташкилотлари томонидан эътироф этилган бўлиб, жаҳон стандартларига кўра топ учлик компаниялар қаторида туради.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14839
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12233
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9960
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар