Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Тошкент яқинидан VI асрга оид бронза танга топилди

17.05.2025, 17:091784

Тошкент яқинида олиб борилган археологик қазишмалар давомида VI асрга оид ноёб бронза танга топилди. Унда суғд ёзувида битилган  “Twrk xʼγʼn” – “Турк хоқони” ибораси мавжуд бўлиб, турк сўзининг тарихдаги энг қадимги намунаси бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Топилмани аниқлаган Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази профессори Ғайбулла Бобоёровнинг сўзларига кўра, мазкур  топилма турк этнонимининг маълум бўлган қўлланилиш тарихини тахминан 150 йилга суради. Илгари бу атаманинг энг қадимги қайдлари VIII асрга оид Ўрхун-Энасой ёзувларида учраган. Топилган танга эса милоддан аввалги 580-610-йилларга оид.
Профессор Бобоёров таъкидлашича: 

Чоч ва Фарғона тангаларида “Турк хоқон” иборасининг аниқланиши туркий халқлар ўтмиши билан боғлиқ кўплаб қарашларни ўзгартириб юборди. Шу кунларгача “турк” атамаси VIII аср бошларида ёзилган Тунюқуқ, Кул тегин ва Билга хоқон битиктошларида сақланиб қолган эди. Тангалар эса улардан анча олдин – 150 йил илгари зарб қилинган.

Шунингдек, мутахассис: 
 - Қўлимизда Ғарбий Турк хоқонлигига тегишли яхши сақланган тангалар бор. Уларни Ислом Цивилизацияси марказига топшириш ва шу йўсинда ушбу тангаларни биргина юртдошларимизга эмас, бутун қардош элларимизга, ўтмишимиз билан қизиқувчи барчага тақдим қилиш истагимиз бор, - дея қўшимча қилди.

carousel image 1

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14839
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12234
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9961
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар