Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Иштеп чыккан Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Макаланын толук тексти, сүрөттөр жана Борбордун башка жаңылыктары.

Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти дунё нигоҳида

12.11.2024, 00:00983
Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолияти дунё нигоҳида

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги юқори савияда нишонланди. Имом Термизий илмий меросининг моҳияти ва бугунги кундаги аҳамиятини очиб бериш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган тарғибот, унинг асарлари таржимаси ва нашрга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.  

Термизда бўлиб ўтган Имом Термизий меросини ўрганишга бағишланган “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман дунёнинг 10 га яқин мамлакатидан ташриф буюрган хорижий меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Иштирокчилар Давлат раҳбарининг БМТнинг юксак минбаридан туриб ушбу анжуманни ўтказиш ҳақидаги ташаббуси ўз вақтида бўлгани ва бугунги кунда ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Анжуманда иштирок этган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази олим ва тадқиқотчилари Мирзо Кенжабек, Нажмиддин Фаёзий ва бошқалар ҳам ўз маъруза ва лойиҳалари билан қатнашиб, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган қатор ишлар хусусида ҳам сўз юритишган.

Имом Термизий ўзининг ҳаётини, бутун борлиғини, иқтидорини Ислом динининг ривожига, ҳадис илмининг равнақига бахшида этган. Ҳаётининг асосий қисми ҳадис тўплаш ва ривоят қилиш билан ўтган. Имом Термизий чинакам олим, зоҳид сифатида кечаю кундуз илм билан, тоат-ибодат билан машғул бўлган. Манбаларда ҳаётининг сўнгги икки йилида кўзи ожиз бўлиб қолгани ҳақида маълумотлар бор.

Дагы окуңуз

26.09.2025·14821
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12216
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9944
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7974
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар