Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Ўмондаги биноларда Бухородаги Мир араб мадрасаси безакларидан андоза олинган

20.05.2025, 11:092881

Ўзбекистоннинг Ўмон султонлигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Ҳотамов Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Мартабали меҳмон ва Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов ўртасида мулоқот бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистондаги мегалойиҳа – Ислом цивилизацияси маркази очилиши арафасида ўтказилиши кутилаётган халқаро кўргазма ва бошқа муҳим тадбирлар доирасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мустақиллик байрами арафасидаги глобал маданий воқелик – "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мулки" шиори остида ташкил этилаётган халқаро кўргазмада Ўмон музейлари ва кутубхоналарининг иштироки, шунингдек, мамлакатдан таклиф этиладиган расмий ва фахрий меҳмонлар ҳақида фикр алмашилди. Алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда  Ўмон  султонлиги Миллий музейи мазкур халқаро кўргазмада иштирок этиш ниятини билдирган ва 33 та қимматли экспонат рўйхатини Ислом цивилизацияси марказига юборган.

Эслатиб ўтамиз, Ислом цивилизацияси маркази очилиши муносабати билан дунёдаги 40 га яқин нуфузли кутубхона ва музейлар Ўзбекистон тарихи ва маданиятини кенг намойиш этадиган халқаро кўргазмада иштирок этади. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва  Ўмонни боғлаб турувчи тарихий ва маънавий жиҳатларга бағишланган қисқа метражли видеофильм тайёрлаш таклифи билдирилди.

Шу билан бирга, учрашув давомида Ўзбекистоннинг  Ўмондаги элчиси Абдусалом Ҳотамов фахрланишга арзийдиган маълумот билан ўртоқлашди. Унинг маълум қилишича, Бухородаги Мир араб мадрасаси безаклари Ўмондаги биноларда акс этган, Самарқанддаги Шоҳи Зинда тарихий ёдгорлик муқарнаслари безакларидан эса Ўмон султонлиги қирол тахтини тайёрлашда фойдаланилган. Шунингдек, Ўмоннинг Суҳор шаҳридаги масжидлардан бири Самарқанд андозасида қурилганлиги қайд этилди.

Мулоқот давомида томонлар келгусидаги амалий ҳамкорлик, ахборот ва маданий лойиҳаларни ривожлантириш юзасидан келишиб олдилар. Учрашув якунида Ўмон ОАВ вакилларини Марказ очилиш маросимидаги тадбирларни ёритишга жалб қилиш бўйича ҳам фикр алмашилди.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14839
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12234
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9961
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7992
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар