Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

Саййид Жалол Ҳусайний: Ўзбекистонда 8 йилда асрларга татигулик ишлар қилинган!

23.05.2025, 14:241892

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Эрон Ислом Республикасининг Остони Қудси Разавий Кутубхоналар, музейлар ва ҳужжатлар маркази раҳбари Ҳужжатул-ислом Саййид Жалол Ҳусайний бошчилигидаги ҳайъат ташриф буюрди.

 

Меҳмонларга дастлаб Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов марказнинг тарихи, фаолияти ва лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилгани, унинг асосий мақсади  Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, халқаро миқёсда Ўзбекистон тарихи, маданияти ва маърифий меросини тадқиқ этаётган муассасалар ва мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш эканига эътибор қаратилди. 

Машҳад шаҳридаги Остони Қудси Разавий мажмуаси Эронниинг маънавий-маърифий маркази ҳисобланади. Бу мажмуани ҳар йили мамлакатимиздан ва бутун дунёдан 30 миллиондан ортиқ киши зиёрат қилади. Мажмуа бир қатор университет, музей ва кутубхоналар, тадқиқот марказларини ўз ичига олади. Ўзбекистонга ташрифимиз асносида бу ерда Ислом дунёси меросининг жуда катта қисмининг сақланишига амин бўлдик. Сўнгги 8 йил давомида юртингизда жаноб Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан асрларга татигулик ишлар амалга оширилгани, айниқса, маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб этиш борасида залворли  қадамлар ташланганига  гувоҳ бўлдик, — деди Саййид Жалол Ҳусайний.

Учрашув давомида Мажмуанинг халқаро алоқалар бўйича раҳбари Иброҳим Довудий, Остони Қудси Разавий кутубхонасининг нодир қўлёзмалар бўлими ходими Саид Амир Мансурий, Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ишлари бўйича маслаҳатчиси Амир Саид Карамий, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар тобора ривожланиб бораётганини қайд этдилар. Ҳайъат раҳбари Остони Қудси Разавий мажмуасида хорижий тадқиқотчилар учун шарт-шароитлар мавжуд экани, у ерда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ходимлари учун ҳам барча имкониятлар яратиб берилишини маълум қилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг иккинчи қаватида Ўзбекистон маданий-маърифий меросини тадқиқ этаётган хорижий тадқиқотчилар ва халқаро ташкилотчилар учун алоҳида хоналар ажратилиши маълум қилинди. 

Мажмуамизда бир миллиондан ортиқ китоблар, матбуот нашрлари ва нодир қўлёзмалар  сақланади. Улар орасида 150 мингдан ортиқ ноёб қўлёзмалар бор. Биз ушбу қўлёзмаларни рақамлаштириш устида иш олиб боряпмиз. Қўлёзмаларнинг 400 дан ортиғи туркий (эски ўзбек) тилда эканлиги аниқланган. Жумладан, Мир Алишер Навоий ижодига мансуб 160 та қўлёзма мавжуд. Биз ушбу қўлёзмаларни тадқиқ қилиш бўйича ўзбекистонлик олимлар билан ҳамкорликка ҳар доим тайёрмиз, — деди Саид Амир Мансурий.

Меҳмонлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига Мажмуа фондида сақланаётган XIII асрга мансуб, сатр остида туркий ва форсий таржималари битилган  Қуръони карим қўлёзмаси ҳамда Мирзо Улуғбекнинг “Зижи жадиди Кўрагоний” асари факсимиле нусхаларини ҳадя қилишди. Ўз навбатида Фирдавс Абдухолиқов Марказ номидан “Катта Лангар Қуръони” ҳамда Ҳусайн Бойқаро қаламига мансуб “Девони Ҳусайний” қўлёзмаларининг факсимиле нусхаларини топширди.

carousel image 1
carousel image 2
carousel image 3
carousel image 4

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14840
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12235
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9961
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7993
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар