Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш

Ислом цивилизацияси маркази

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Марказ ҳақида

  • Янгиликлар
  • Ташриф маълумотлари
  • Қисқача маълумот

Веб-сайт

  • Мультимедиа
  • Мавзули галереялар

Ижтимоий тармоқлар

Биз билан боғланиш

  • Телефон рақами: +998 55 511 23 06
  • Электрон почта: info@cisc.uz
  • E-XAT: uz.ism@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой 47

© 2026 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Ишлаб чиқувчи Neovex

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказиИслом цивилизацияси маркази
Чипта сотиб олиш
  • Лойиҳа муаллифи
  • Меҳмонларга
  • Қўлланма
  1. Бош саҳифа
  2. /
  3. Янгиликлар

Янгиликлар

Мақоланинг тўлиқ матни, суратлар ва Марказнинг бошқа янгиликлари.

“Катта Лангар Қуръони” сақланган масжид реставрация қилинди

05.06.2025, 18:111925

Қашқадарё вилоятининг тоғли Лангар қишлоғида жойлашган ХВ-ХВИ асрларга оид ноёб меъморий ёдгорликлардан бири — “Лангар ота” масжиди реставрация қилинди.

 

Реставрация ишлари АҚШ Элчилари маданий мерос муҳофазаси жамғармаси (АFCP) мадади билан ва Чикаго университети илмий раҳбарлигида амалга оширилди. Халқаро мутахассислар иштирокидаги таъмирлаш ишлари безакли нақшлар, устунлар, мозаикалар ва хаттотлик битикларини қамраб олди, дея хабар беради Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси. 

Ушбу масжидда узоқ вақт давомида энг қадимий Қуръон қўлёзмаси – “Катта Лангар Қуръони” сақланган. Илмий тадқиқотларга кўра, унинг яратилган вақти VIII асрнинг охирги чорагига тўғри келади. Қолаверса, ушбу Қуръон учинчи халифа Усмон шахси билан боғлиқ бўлиб, муқаддас китоб унинг қўл остида битилган.

Қуръоннинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этиши мумкин. Ҳозирда номаълум хаттот томонидан битилган қўлёзманинг атиги 98 саҳифаси сақланиб қолган. 1936 йилда Қуръоннинг 81 саҳифаси Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтига топширилган. Қолган 17 саҳифа Ўзбекистонда сақланмоқда. 

2018 йилда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан Санкт-Петербургда сақланаётган “Катта Лангар Қуръони”нинг факсимиле қўлёзмасини Ўзбекистонга қайтаришга эришилди.

carousel image 1
carousel image 2

Шунингдек ўқинг

26.09.2025·14843
Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 100 дан ортиқ мутахассис Тошкентда!
29.10.2025·12237
Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди
27.09.2025·9962
Ислом цивилизацияси маркази – маърифат сари элтувчи глобал платформа
30.09.2025·7997
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи янада бойиди: дунёнинг турли бурчакларидан ноёб артефактлар совға қилинди
Барча янгиликлар